Қайднома

Қидирув

Пляж футболи бўйича 2017 йилги Осиё чемпионатига қуръа ташланди

Пляж футболи бўйича 2017 йилги Осиё чемпионатига қуръа ташланди

  10.01.2017 14:26
  0
  597

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳридаги Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)нинг штаб-квартирасида бугун, 10 январь куни пляж футболи бўйича Осиё чемпионати–2017 турнирига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа натижасига кўра, пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси амалдаги чемпион – Уммон ҳамда Ливан ва Таиланд термалари билан биргаликда “B” гуруҳидан жой олди.

“А” гуруҳида Эрон, Баҳрайн, Хитой, Малайзия ва Афғонистон ўзаро баҳс олиб борса, “C” гуруҳида Япония, БАА, Ироқ ва Қатар термалари бир-бири билан куч синашади.

Пляж футболи бўйича Осиё чемпионати 2017 йилнинг 4–11 март кунлари Малайзиянинг Тренгану шаҳрида бўлиб ўтади. Регламентга кўра, ҳар бир гуруҳ ғолиби ҳамда гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаган энг яхши битта жамоа ярим финалга чиқади.

Мусобақа 1–3 ўринларни эгаллаган терма жамоалар пляж футболи бўйича Багам оролларида шу йилнинг 27 апрель – 7 май кунлари ўтказиладиган Жаҳон чемпионатига йўл олади.

Маълумот учун, пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 51 ўринни эгаллаб турибди. Осиё мамлакатлари ўртасида Ўзбекистон термаси 10 поғонада бормоқда.

Манба: the-uff.com



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz