Қайднома

Қидирув

Неймарнинг голсиз серияси

Неймарнинг голсиз серияси

  12.01.2017 12:24
  0
  571

«Барселона» ҳужумчиси Неймар Испания чемпионати доирасида «Вильярреал»га қарши кечган ўйинда (1:1) гол уришнинг уддасидан чиқа олмади. Шу тариқа 24 ёшли ҳужумчининг каталонияликлар сафидаги голсиз серияси 11та ўйинга етди. Неймар охирги марта «Барселона» сафидаги расмий ўйинда 19 октябрь куни «Манчестер Сити»га қарши ЕЧЛ доирасида кечган баҳсда гол урган эди (4:0).

Неймар 11 ноябрда Бразилия терма жамоаси сафида ЖЧ саралаши доирасида Аргентинага қарши кечган ўйинда гол урган (3:0). 13 декабрда эса «Барселона» таркибида «Ал-Аҳли»га қарши кечган ўртоқлик учрашувида тўп киритган. Неймар жорий мавсум Испания чемпионатида 14 ўйинда майдонга тушди ва 4та гол уриб, 8та голли узатмани амалга оширди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz