Қайднома

Қидирув

Рональд Куман Мессини табриклади

Рональд Куман Мессини табриклади

  12.01.2017 17:12
  0
  739

"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси жарима зарбаларидан гол уриш бўйича кўк-анорранглилар собиқ футболчиси Рональд Куман билан тенглашиб олди. "Атлетик"ка қарши Испания Кубоги 1/8 финалининг жавоб учрашувида (3:1) Месси 78-дақиқада жарима зарбасидан ўз жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди.

Бу аргентиналикнинг Каталония клуби сафидаги жаримадан урган 26 голи. Куман ҳисобида ҳам шунча гол мавжуд. Бу клуб тарихидаги энг яхши кўрсаткич. Голландиялик бу муваффақият билан Лионель табриклашга ҳам улгурди.

"Лео Месси табрикларимни қабул қил! Янги рекордгача яна битта гол қолди" - деб ёзади Куман ўзининг "Твиттер"даги саҳифасида.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz