Қайднома

Қидирув

Молиявий «фейр-плей» клублар фойдасига ишламоқда

Молиявий «фейр-плей» клублар фойдасига ишламоқда

  12.01.2017 13:14
  0
  625

УЕФА молиявий fair-play («фэйр-плей») тизимини 2011 йилда жорий этганидан буён Европа клубларининг зарари миқдори 81 фоизгача камайди. Бу ҳақда УЕФА йиллик молиявий ҳисоботида маълум қилинган.

«Молиявий «фэйр-плей» тўлиқ жорий қилингач, клубларнинг умумий қарзи 1,7 млрд евродан 300 млн еврогача, аниқроғи 81 фоизга қисқарди. Клубларнинг ўртача йиллик зарари миқдори 45 млн. евродан ошироқ кўрсаткичдан бу давр мобайнида 4 бараварга қисқариб 11 млн. еврони ташкил қилди», дейилади УЕФА ҳисоботида.

Ҳисоботда, шунингдек, клубларнинг умумий даромади кетма-кет 20 йил давомида ўсиб боргани ва олий дивизион жамоаларининг умумий даромади деярли 17 млрд. еврога етгани ҳам қайд этиб ўтилган.

Молиявий «фэйр-плей» УЕФА тасарруфидаги мусобақаларда иштирок этадиган клублар учун молиявий кўрсаткичлар бўйича бошқа клублардан, футболчилардан, солиқ тузилмаларидан топган даромади ҳисобидан ҳеч қандай қарзи йўқлигини аниқ рақамларда кўрсатиб берилишини талаб қилади. 2013 йилдан бошлаб клублар ҳеч қандай зарарга кирмаганини исботлаши керак бўлди. Яъни жамоа ишлаб топган пулидан кўпроғини сарфлай олмайди. Бунинг учун УЕФА махсус клублар молиявий тизимини назорат қилувчи гуруҳ тузди. Ушбу гуруҳ еврокубокларда иштирок этадиган жамоаларнинг ҳар йиллик молиявий кўрсаткичларини текшириб боради.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz