Қайднома

Қидирув

Арда Туран Хитойга йўл олади

Арда Туран Хитойга йўл олади

  14.01.2017 01:19
  0
  724

«Барселона» ярим ҳимоячиси Арда Турон Хитойнинг «Шанхай Шенхуа» клуби билан 3 йиллик шартнома борасида келишувга эришди. Fanatik нашри тарқатган хабарга кўра, туркиялик футболчининг йиллик маоши 20 млн еврони ташкил қилади. 

Маълумотларга қараганда, 29 ёшли футболчи Хитой клубига ўтишга рози бўлди. Энди клублар футболчининг трансфери борасида келишиб олишса бўлгани.

Турон 2015 йилдан бери «Барселона» сафида ўйнамоқда. У мазкур мавсумда 21та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол урди ва 7та голга ассистентлик қилди. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилнинг ёзига қадар тузилган.

Аввалроқ Туроннинг хизматларига «Гуанчжоу Эвергранд» қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар тарқалганди. Бу жамоа футболчига 3 йил давомида жами 50 миллион евро маош таклиф қилганди.

Манба: championat.com



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz