Қайднома

Қидирув

Назорат ўйини: «Металлург» ҳамда «Қўқон-1912» муроса кўчанисини танлашди

Назорат ўйини: «Металлург» ҳамда «Қўқон-1912» муроса кўчанисини танлашди

  14.01.2017 14:20
  0
  505

Бугун жамоамиз иккинчи йиғин доирасидаги иккинчи ўртоқлик учрашувни ўтказишди. Бу галги рақиб Бекободнинг “Металлург” жамоаси бўлди. “Бунёдкор” академиясига қарашли бўлиб ўтган учрашувда 0:0 ҳисоби қайд этилди.

Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Биринчи тайм якунланиши арафсида майдонда футболчилар ўртасида келишмовчилик юзага келди. Ҳакам икки ўйинчига қизил карточка кўрсатди. Натижада рақибимиздан Зоҳид Абдуллаев. Биздан эса  Жалил Кимсановларни майдондан четлатиди. Ўртоқлик учрашуви бўлгани боис майдондан четлатилган футболчилар ўрнига бошқа  ўйинчилари туширилди. Жалил Кимсанов ўрнига Жавоҳир Сидиқов майдонга тушди.

Қизиқ ҳолат олдинги назорат учрашувида ҳам Жалил Кимсанов қизил карточка олганди.

Биринчи бўлимда ҳар икки жамоага ҳам гол киритиш насиб этмади.

Иккинчи таймда вакилларимиз бироз ташаббусга эга бўлишди. Футболчиларимиз томонидан ташкил этилган ҳужумлар хавфли кўриниш олди.

Шундай вазиятларнинг бирида Сидиқовнинг тўп оширишидан сўнг Жамшид Ҳасанов қулай вазиятга чиқди. Жамшид тўпни яна Жавоҳирга қайтарди. Сидиқов эса буни кутмаган эди.

Қолган дақиқаларда ҳам бир қатор вазиятлар қўлдан чиқарилиши натижасида ўйин жанговор 0:0 ҳисоби билан интиҳо топди.

Шу тариқа, жамоамиз 2017 йилдаги иккинчи ўртоқлик учрашувида дурангга эришди.

Назорат учрашуви

“Металлург” – “Қўқон-1912” – 0:0

Ҳакамлар: Д. Джамилов, А. Снетков, А. Цапенко.

“Қўқон-1912”: Азиз Ашуров, Жалил Кимсанов, Иқбол Маликжонов, Акмал Холмуродов, Шохрух Холматов, Аваз Маматхўжаев, Жамшид Ҳасанов, Баҳодир Акрамов, Ойбек Рустамов, Суҳроб Бердиев, Носир Отақўзиев.

Захира: Ислом Абдуллаев, Иброҳим Раҳимов, Собир Ҳамидов, Ориф Мамажонов, Жавоҳир Сидиқов, Андрей Сидоров, Муҳаммаданас Ҳасанов, Аброр Раҳмонов, Ислом Каримов, Достон Мелиқўзиев, Алишер Шералиев.

“Металлург”: Суҳроб Султонов, Даврон Каримқулов, Достон Турсунов, Ҳикмат Ҳошимов, Вусол Магеррамов, Дониёр Одилов, Мурод Тошматов, Дилмурод Каримов, Аюбхон Нўъмонов, Мирғиёс Сулаймонов, Зоҳид Абдуллаев.

Захира: Алишер Зиявуддинов, Жаҳонгир Абдумўминов, Камрон Кападзе, Дониёр Исмоилов, Наврўз Алимов.

Манба: kokand1912.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz