Қайднома

Қидирув

Луис Энрике хато қилганини тан олди

Луис Энрике хато қилганини тан олди

  15.01.2017 09:51
  0
  1060

"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике Испания чемпионатининг 18-турида "Лас-Пальмас" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (5:0) фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйлайманки, менинг сўзларим жуда тушунрли бўлади. Бугун Алеиш Видаль жуда яхши иш бажарди ва менинг хато қилганимни исботлади.

Бу футбол ва мен ҳар доим ҳам таркибни ротация қила олмайман, аммо футболчиларнинг ҳаммасига уларнинг муҳимлигини таъкидлаб келаман. Менда ўйин амалиётидан тўлиқ қониққан футболчи йўқ, буни тушунаман, чунки, ўзим ҳам футболчи бўлганман.

Андре Гомеш ўйиннинг бошиданоқ жуда яхши ўйнади.

Ўйинчиларимнинг ҳаракатларидан қониқдим. Бу мавсумнинг энг яхши ўйини бўлди, бу ердаги фаолиятимдаги энг яхши ўйинлардан бири бўлди. "Лас-Пальмас" бизга муаммолар яратишини билар эдик, аммо биз ҳимояда жуда яхши ҳаракат қилдик", - дейди Луис Энрике.

Манба: sports.ru



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz