Қайднома

Қидирув

АПЛ: «МЮ» ва «Ливерпуль» муроса кўчасини танлашди

АПЛ: «МЮ» ва «Ливерпуль» муроса кўчасини танлашди

  16.01.2017 00:22
  0
  610

Англия премьер-лигасининг 21-туридан ўрин олган сўнгги учрашув ўз ниҳоясига етди. Турнинг марказий учрашувида «Юнайтед» азалий рақибларидан бири «Ливерпуль»ни қабул қилди.

Биринчи даврада бўлгани каби бу учрашувда ҳам ғолиб номи аниқланмади. Аввалига Жеймс Милнер Поль Погбанинг жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнагани учун белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққанди. Учрашув тугашига 6 дақиқа қолганида Златан Ибраҳимович томонидан киритилган гол мезбонларни мағлубиятдан қутқариб қолди. Шунга қарамай бу учрашув «МЮ»нинг 9 учрашувдан иборат ғалабали сериясига якун ясаб берди.

Ушбу натижадан кейин «Ливерпуль» ҳисобидаги очколар сони 45тага етди ва улар «Арсенал»ни тўртинчи ўринга тушириб иккинчи ўринга кўтарилиб олишди. «Манчестер Юнайтед» эса 40 очко билан 6-поғонани банд этиб турибди.

АПЛ, 21-тур

Манчестер Юнайтед – Ливерпуль 1:1 (0:1)
Голлар: 
Ибраҳимович (84) – Милнер (27, пенальти).

Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Рохо, Жонс, Дармиан (Феллайни, 76), Валенсия, Эррера, Кэррик (Руни, 46), Погба, Мхитарян, Марсьяль (Мата, 65), Ибраҳимович.
Ливерпуль: Миньоле, Александер-Арнолд, Клаван, Ловрен, Жан, Хендерсон, Лаллана, Вейналдум, Фирмино, Милнер, Ориги (Коутиньо, 61).
Огоҳлантиришлар: Ловрен (31), Вейналдум (61), Эррера (90+2), Фирмино (90+2).



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz