Қайднома

Қидирув

Рўзим Аҳмедов «Навбаҳор» аъзосига айланди

Рўзим Аҳмедов «Навбаҳор» аъзосига айланди

  16.01.2017 09:50
  0
  555

Мавсумлар оралиғида жамоамиз сафига қўшилган футболчилар билан шартнома имзолаш ишлари давом этмоқда. Тошкентдаги дастлабки йиғин якунига етгач, ҳужумчи Рўзимбой Аҳмедов билан ҳам шартнома имзоланди. 

Фаолияти давомида “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилишга улгурган ҳужумчи 2017 йилги мавсумни ҳам айнан жамоамиз аъзоси сифатида ўтказадиган бўлди. Эслатиб ўтамиз, бунга қадар “Навбаҳор” билан Жаҳонгир Меҳмонов, Мирзоҳид Ғофуров, Ғиёс Комиловлар ҳам шартнома имзолашганди. Тез орада қолган футболчилар билан ҳам шартномаларни имзоланиши кўзда тутилган. Жамоамизнинг Тошкентда ташкил этилган машғулотларида қатнашган ярим ҳимоячи Зоҳир Пиримов билан эса хайрлашилди. Бош мураббий Илҳом Мўминжонов Пиримовга жавоб берилганлигини маълум қилди.

Манба: www.pfcnavbahor.com



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz