Қайднома

Қидирув

«Лас-Пальмас» - 35-жабрдийда

«Лас-Пальмас» - 35-жабрдийда

  16.01.2017 10:13
  0
  666
«Лас-Пальмас» - 35-жабрдийда

«Барселона» ўз майдонида «Лас-Пальмас»ни енгишда айтарли муаммо сезмади. 5:0 ҳисоби барчасига далил. Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси мазкур баҳсда жорий мавсумдаги 14-голини нишонлади. Диққатга сазовор факт: Лео айни пайт Ла-лигада иштирок этаётган клублар орасида шу биргина «Лас-Пальмас» дарвозасини ишғол қилмаганди. Мана, бу жамоа ҳам «Барса» етакчиси голи «таъми»ни татиб кўрди. Натижада 29 ёшли юлдуз Испания чемпионатида жами 35та жамоа дарвозасига йўл топган футболчи сифатида «Реал»нинг собиқ ҳужумчиси Рауль ўрнатган рекордни такрорлади.

«Севилья» ҳафта ўртасида гарчи «Реал»нинг мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатишига тўсқинлик қилолмаган бўлсада, якшанба куни чемпионат доирасида мадридликлар олдига тўсиқ қўйиш уддасидан чиқди. Аслида Зайниддин Зидан шогирдлари бу ўйинда ҳам ғалабага яқин эдилар. Бироқ барчасини «Севилья»да камол топган Серхио Рамоснинг автоголи бузди. Ҳисоб тенглашганидан руҳланган майдон эгалари 90}2-дақиқада яна битта гол уриб, «Реал»нинг 40та ўйинга чўзилган мағлубиятсиз одимини тўхтатишди. Мадридликлар бундан аввал охирги марта ўтган йилнинг апрелида ЧЛда «Вольфсбург»га ютқазишганди.  Шундай қилиб, жорий мавсум Европанинг топ-5та лигасида мағлубият нималигини билмай келаётган биргина жамоа қолди - «Хоффенхайм» (Германия). Айтганча, «Рамон Санчес Писхуан»даги ўйинда ҳисобни очган Криштиану Роналду Испания чемпионатида пенальтидан гол уриш бўйича мексикалик афсонавий ҳужумчи Уго Санчес натижасини такрорлади. У 2009 йили «Реал» сафига қўшилганидан буён «нуқта»га 63 марта яқинлашиб, шулардан 56тасида дарвозани ишғол қилди. Умуман, португалиялик футболчи бутун фаолияти давомида 70та пенальтини аниқ амалга оширган.

Яна бир эътиборли факт: «Валенсия» октябрь ойидан буён ниҳоят, яна ғалаба кўчасига кирди. Жамоа кетма-кет 8та ўйинда устун келиш иложини тополмаганди.

14 январь

БАРСЕЛОНА-ЛАС-ПАЛЬМАС-5:0 (1:0)

Барселона. 81480 томошабин.

Голлар: Суарес (14, 57), Месси (52), Турон (59), Алейш Видаль (80).

Барселона: тер Штеген, Алейш Видаль, Маскерано, Юмтити,

Альба, Андре Гомеш (Ракитич, 62), Бускетс (Матьё, 73), Рафинья, Месси, Суарес (Пако

Алькасер, 68), Турон.

ЛЕГАНЕС-АТЛЕТИК-0:0

Леганес. 10922 томошабин.

ДЕПОРТИВО-ВИЛЬЯРРЕАЛ-0:0

Ла-Корунья. 19807 томошабин.

Вильярреал: Асенхо, Марио Гаспар, Альваро Гонсалес, Руис, Хосе Анхель, Дос Сантос, Тригерос, Сориано, Кастильехо, Пато (Н~Диайе, 86), Борре (Марио

Гонсалес, 68).

АТЛЕТИКО-БЕТИС-1:0 (1:0)

Мадрид. 46043 томошабин.

Гол: Гайтан (9).

Атлетико: Мойя, Врсалько, Савич, Годин, Филипе Луис, Сауль, Габи, Коке, Гайтан (Феррейра Карраско, 63), Гризманн (Хименес, 90), Торрес (Гамейро, 70).

15 январь

ВАЛЕНСИЯ-ЭСПАНЬОЛ-2:1 (1:0)

Валенсия. 33932 томошабин.

Голлар: Монтойя (17), Санти Мина (73) -Лопес Сильва (86).

Валенсия: Диего Алвес, Гарай, Гайя, Монтойя, Адерлан Сантос (Суарес, 89), Солер, Перес, Парехо, Нани, Санти Мина (Баккали, 90), Мунир (Жоау Канселу, 67).

Эспаньол: Лопес, Дуарте, Кариколь, Рейес, Хави Фуэго, Севилья (Рейес, 69), Хурадо, Лопес Сильва, Перес, Васкес (Мелендо, 54), Морено.

Сельта-Алавес-1:0 (0:0)

Виго. 15723 томошабин.

Гол: Радоя (89).

Сельта: Бланко, Мальо, Кабраль (Кастро, 50), Фонтас, Ронкалья, Васс, Радоя, Диас, Аспас (Гомес, 90), Гвидетти (Росси, 71), Бонгонда.

Четлатиш: Феддаль (46, А.).

Гранада-Осасуна-1:1 (0:1)

Гранада. 14328 томошабин.

Голлар: Кравец (69) - Риера (12).

Четлатишлар: Агбо (73),

Понсе (90}5, Г.).

Спортинг-Эйбар-2:3 (1:3)

Хихон. 20050 томошабин.

Голлар: Кармона (9), Начо

Касес (58) - (4-пен.), Педро Леон (21), Луна (23).

Эйбар: Риесго (Йоэль, 26), Капа, дос Сантос, Лежен, Луна, Эскаланте, Дани Гарсия, Педро Леон, Гонсалес (Рико, 65), Инуи (Пенья, 74), Энрик.

Севилья-Реал-2:1 (0:0)

Севилья. 40386 томошабин.

Голлар: Серхио Рамос (85-авт.), Йоветич (90}2) - Роналду (67-пен.).

Севилья: Рико, Пареха, Эскудеро, Мариано, Рами, Насри, Иборра (Сарабия, 77), Витоло, Н~Зонзи, Васкес (Йоветич, 68), Бен Йедер (Вьетто, 90).

Реал: Навас, Варан, Рамос, Начо, Марсело, Модрич, Каземиро, Кроос (Ковачич, 75), Карвахаль, Бензема, Роналду.

----------------------------------------------

Малага-Реал Сосьедад ўйини бугун бўлиб ўтади.

 

Т/Р

Ж

Ў

Ғ

Д

М

Т-Н

О

1

 РЕАЛ МАДРИД

17

12

4

1

46-16

40

2

 СЕВИЛЬЯ

18

12

3

3

38-22

39

3

 БАРСЕЛОНА

18

11

5

2

47-17

38

4

 АТЛЕТИКО

18

10

4

4

32-14

34

5

 ВИЛЬЯРРЕАЛ

18

8

7

3

26-12

31

6

 РЕАЛ СОСЬЕДАД

17

9

2

6

28-25

29

7

 АТЛЕТИК

18

8

4

6

22-19

28

8

 СЕЛЬТ

18

8

3

7

29-32

27

9

 ЭЙБАР

18

7

5

6

25-24

26

10

 ЛАС-ПАЛЬМАС

18

6

6

6

27-29

24

11

 ЭСПАНЬОЛ

18

5

8

5

22-25

23

12

 АЛАВЕС

18

5

7

6

15-18

22

13

 БЕТИС

18

6

3

9

20-30

21

14

 МАЛАГА

17

5

6

6

26-29

21

15

 ДЕПОРТИВО

18

4

6

8

23-28

18

16

 ЛЕГАНЕС

18

4

5

9

13-29

17

17

 ВАЛЕНСИЯ

17

4

4

9

26-33

16

18

 СПОРТИНГ

18

3

3

12

19-37

12

19

 ГРАНАДА

18

1

7

10

15-39

10

20

 ОСАСУНА

18

1

6

11

17-38

9

 

 

Тўпурарлар:

Месси (Барселона) - 14та

Суарес (Барселона) - 14та

Роналду (Реал) - 12та...

 

Келгуси ўйинлар:

20 январь (жума)

00:45       Лас-Пальмас-Депортиво

21 январь (шанба)

17:00       Эспаньол-Гранада

20:15       Реал-Малага

22:30       Алавес-Леганес

00:45       Вильярреал-Валенсия

22 январь (якшанба)

16:00       Осасуна-Севилья

20:15       Атлетик-Атлетико

22:30       Бетис-Спортинг

00:45       Эйбар-Барселона

23 январь (душанба)

00:45       Реал Сосьедад-Сельта

 

Ўйиндан кейинги фикрлар:

Луис Энрике («Барселона» бош мураббийи): - Ўйлайманки, сўзларим жуда тушунарли: бугун Алейш Видаль жуда яхши иш бажарди ва хато қилганимни исботлади. Тўғриси, таркиб бўйича доим ҳам ротацияга қўл уролмайман, аммо барча футболчиларга уларнинг муҳим ролга эга эканликларини таъкидлаб келаман. Ахир жамоамда ўйин амалиёти хусусида тўлиқ қониқаётган футболчининг ўзи йўқ. Ўзим барчасини яхши тушунаман. Чунки вақтида футбол ўйнаганман. Шунингдек, Андре Гомешга ҳам мақтов йўллайман - у бошидан фаоллик кўрсатди. Шогирдларим учун хурсандман. Жорий мавсум, умуман, клубдаги фаолиятим давомида кузатилган энг яхши ўйинлардан бири бўлди. «Лас-Пальмас»нинг муаммолар туғдиришга уринишини билардик ва шунга яраша, ҳимояда идеал тарзда ҳаракатландик.

Луис Суарес («Барселона» ҳужумчиси): - Матбуот воқеаларни ўз билганича талқин этади. Месси мутлақо хотиржам ва «Барселона»да қолишга тайёр. Клуб ҳам нима қилишни билади. Президент Месси билан шартнома узайтирилишини айтди. Жамоага ҳар доим ёрдам бериш керак, бунинг устида ишлаяпман. Бугун ғалаба қозониш зарур эди - буни уддаладик.

Диего Симеоне («Атлетико» бош мураббийи): - Ўта муҳим ғалабага эришдик, аммо яхшигина тер тўкишимизга тўғри келди. «Бетис»нинг орқада тизилиб олишини кутгандик. Хайриятки, ўйин аввалида ўз ниятимизни амалга оширдик. Кетма-кет 3та ғалаба - бу айнан мен истаган ҳолат.

Хорхе Сампаоли («Севилья» бош мураббийи): - Бизга четдагилар баҳо беришсин. Шуниси маъқул. Лекин ўз шогирдларим шаънига илиқ гаплар айтишдан ўзимни тўхтатиб туролмаяпман, барибир. Истагим битта - ҳозирги кайфият мавсум охиригача бизни тарк этмасин. Шунингдек, ҳақли равишда ғалаба қозонганимизни баралла айтишга жазм этаман. Клуб президенти Пепе Кастро шундай деди: «Нега энди Ла-лига ғолиблиги учун курашмаслигимиз керак?» Дарҳақиқат, нега шундай қилмаймиз? Келинг, биргаликда уриниб кўрамиз.

Зайниддин Зидан («Реал» бош мураббийи):  - Бу мағлубиятни қабул қилиш қийин. Ахир бизни ғалабадан атиги 5 дақиқа ажратиб турганди. Умуман, қачондир ажойиб юришимиз узилишини билардик. Ҳозир муҳими - руҳни чўктирмаслик. Яна бир томони, бундай мағлубиятлар етук жамоаларни янада кучайишга ундайди. Шу маънода айтсам, натижадан фожеа ясаш ноўрин. Биз кетма-кет 40та ўйинда енгилмаганимиздан фахрланишимиз керак.

Серхио Рамос («Реал» ҳимоячиси): - Аслида «Писхуан»даги энг яхши ўйинларимдан бирини ўтказдим. Энди автоголга келсак, футболда шунақаси ҳам учраб туради. Ҳа, охирги 10 дақиқада ҳушёрликни бой берганимиз рост. Лекин рақибнинг бу вақтдаги кучли босимини ҳам назардан четда қолдирмаслик зарур. Муҳими, мағлубиятга қарамай, ҳамон чемпионат пешқадамимиз. Ўйлайманки, бугунги ўйин жамоамизни янада жипслаштиради. Якунда «Севилья» бош мураббийи Сампаолига алоҳида миннатдорчилик билдираман. У мени шу ҳафта давомида муносиб қўллаб-қувватлади.Ўйлайманки, Хорхе буюк мураббий. Гарчи «Реал» мағлубиятга учраган бўлсада, севильялик мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Футболдаги илк қадамларимни айнан шу ерда ташлаганимни сира унутмайман.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz