Қайднома

Қидирув

Неманья Йованович «Навбаҳор»да ўйнайди

Неманья Йованович «Навбаҳор»да ўйнайди

  16.01.2017 10:56
  0
  769
Неманья Йованович «Навбаҳор»да ўйнайди

Эртага жамоамиз аъзолари икки кунлик дам олишдан кейин яна машғулотларни бошлаб юборишади. Хабарингиз борки, мавсумлар оралиғида таркибга бир қатор футболчилар жалб этилиб улар билан шартномалар имзоланмоқда.

Бугун сербилик футболчи Неманья Йованович билан шартнома имзоланди. Ўтган мавсумни “Андижон” ва “Қизилқум” клублари сафида ўтказган ҳужумчи билан бир йиллик келишувга эришилди. Ўзбекистондаги фаолиятини 2015 йили “Олмалиқ” клубида бошлаган футболчи олий лигада 57 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол уришга эришган. Йованович фаолияти давомида Югославия, Руминия, Норвегия ва Қозоғистон клублари сафида ҳам тўп сурган.

Шу ўринда айтиш жоизки, Йовановични ўз таркибида кўришни истаган клублар сони бир нечтани ташкил этганди. Ҳужумчи бир неча кун олдин Тошкентга етиб келган бўлиб, ўтган вақт давомида музокаралар олиб борилди. Футболчни бошқа клубга ўтиб кетиши мумкинлигини инобатга олган мураббийларимиз Йованович ҳақида ҳеч қандай маълумот бермасликни айтиб ўтишганди. Айнан шу сабабли ҳужумчини жамоамиз сафига қўшилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарни сайтимиз орқали эълон қилмай тургандик. Шу сабабли, мухлисларимизни тўғри тушунишларини сўраб қоламиз. “Навбаҳор”нинг тўлақонли аъзосига айланган Йованович эртадан жамоамиз машғулотларида қатнашишни бошлайди.

Маълумот учун

Неманья Йованович

1984 йилнинг 14 августида Сербиянинг Неготин шаҳрида туғилган.

Бўйи 191 см.

Амплуаси ҳужумчи.

Тўп сурган жамоалари

2000-2003      “Црвена Звезда”

2001-2002      “Железник”

2002-2003      “Биг Булл"     14 (0)

2003-2007      “Униря Урзичени”   47 (7)

2004              “Аржеш”        4 (1)

2006              “Пандурий”   4 (0)

2007             ”Римнику-Вилча”    16 (4)

2007-2008      “Университатя”        29 (6)

2008-2010      ”Васлуй”        30 (5)

2010    ”Униря Алба-Юлия”            15 (1)

2011    ”Тараз”           29 (7)

2012    “Қайрат”        14 (2)

2012    “Тобол”          9 (2)

2013    “Саннес Ульф”         9 (0)

2014    “Спартак Семей”      30 (7)

2015    “Олмалиқ”     28 (9)

2016    “Андижон”    13 (5)

2016    “Қизилқум”   14 (8)

Манба: www.pfcnavbahor.com



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz