Қайднома

Қидирув

Рейтингда юқорилаш

Рейтингда юқорилаш

  16.01.2017 11:53
  0
  798

ФИФА терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унда Ўзбекистон миллий жамоаси 61-ўринни эгаллаб турибди - 568 очко. Яъни аввалги кўрсаткичга нисбатан 1 поғона юқорилади. ОФК миқёсидаги рейтингни олсак, жамоамиз ҳамон 6-ўринда. Осиёда пеш­қадамликни сақлаб қолган Эрон термаси умумий рейтингнинг 29-қаторидан жой олди. Форслар ҳисобида 816 очко бор. Жанубий Корея миллий жамоаси 699 очкога эга ва қитъада 2-поғона, жаҳон рейтингида эса 37-ўринни банд этди. Авс­тралия термаси (649 очко) 3 поғонага юқорилаб, дунёда 44-ўрин, ОФК миқёсида 3-поғонани эгаллади. Япония (умумий рўйхатда - 46-ўрин) ва Саудия Арабистони (48-ўрин) термалари мос равишда ОФКнинг 4-5-жамоалари бўлиб туришибди. ЖЧ-2018 саралашидаги бош­қа гуруҳдошларимизга тўхталсак, Хитой ва Қатар термалари аввалги ойдагига нисбатан тегишлича 1 ва 2 поғона юқорилашди. Сурияликлар эса ўз жойларида қолишди:

Хитой — 81-ўрин (424 очко);

Қатар — 85-ўрин (416 очко);

Сурия — 96-ўрин (355 очко)

ФИФА рейтингида ҳамон Аргентина термаси (1634 очко) етакчилик қилмоқда. 2-ўрин Бразилия жамоаси (1544 очко)га тегишли бўлса, унинг ортидан Германия термаси (1433 очко) жой олди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz