Қайднома

Қидирув

China Cup-2017 халқаро турнири

China Cup-2017 халқаро турнири

  16.01.2017 15:03
  0
  677

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2018 саралашидаги рақиби - Хитой термаси ўзи мезбонлик қилган China Cup 2017 халқаро ўртоқлик турнири доирасидаги илк ўйинини Евро-2016да «сенсацион» натижалар қайд этган исландларга қарши ўтказиб, 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Хитойликлар бош мураббийи Марчелло Липпи мазкур турнирга нақ 20 нафар янги футболчи таклиф қилганини айтиш ўринли. Итальян мутахассиси тузган экспериментал таркиб турнирнинг 3-ўрни учун кечган баҳсда Хорватия термасига қарши ўйнади. Бу сафар асосий вақтда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Мусобақа норасмий мақомда эканлиги сабаб, «овертайм» бўлмади ва жамоалар пенальтилар сериясига мурожаат қилишди. Унда Хитой термаси омадлироқ чиқди - 4:3. China Cup 2017 бош соврини учун эса Чили ва Исландия терма жамоалари майдонга тушишди. Эслатма, Хитой термаси ЖЧ-2018 саралаши учинчи босқичи 5-туридан кейин 2 очко билан сўнгги - 6-ўринни банд этиб турибди. Ўзбекистон миллий жамоаси эса 9 очкога эга ва 3-поғонада бормоқда.

Ярим финал. 10 январь

ХИТОЙ - ИСЛАНДИЯ - 0:2 (0:0)

Голлар: Финнбогасон (64), Сигурдарсон (88).

11 январь

ЧИЛИ - ХОРВАТИЯ - 1:1 (1:0, 0:1, 0:0, 0:0)

Пенальтилар бўйича - 4:1

Голлар: Пиньярес (18) - Андриясевич (76).

3-ўрин учун. 14 январь

ХИТОЙ - ХОРВАТИЯ - 1:1 (0:1)

Пенальтилар бўйича - 4:3

Голлар: Ванг (89) - Иванусеч (36).

Финал. 15 январь

ИСЛАНДИЯ - ЧИЛИ - 0:1 (0:1)

Гол: Загал (18).



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz