Қайднома

Қидирув

Руминия термаси аъзоси ҳисобига кучайиш

Руминия термаси аъзоси ҳисобига кучайиш

  16.01.2017 15:15
  0
  675

Саудия Арабистонининг «Ал-Тавон» клуби ўз сафини Руминия терма жамоаси аъзоси Лусиан Санмартеан ҳисобига тўлдирди. 1980 йили туғилган ҳужумкор ярим ҳимоячи ўз мамлакати миллий жамоасининг 21та ўйинида майдонга тушган. 2015 йили Саудиянинг «Ал-Иттиҳод» клубида фаолият олиб борган Санмартеаннинг кейинчалик ўз юртига қайтиб, «Пандури Таргу» сафига қўшилди. У ўтган йили Европа чемпионатида ҳам қатнашди. Маълумот учун айтиш жоиз, «Ал-Тавон»ни айни пайт руминиялик мураббий Константин Галча бошқармоқда. Эслатма, Тошкентнинг «Локомотив» клуби ОЧЛ гуруҳ босқичи 1-тури доирасида айнан «Ал-Тавон» меҳмони бўлади. Бу ўйин 20 февраль кунига белгиланган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz