Қайднома

Қидирув

Жеррард - фахрий фуқаро

Жеррард - фахрий фуқаро

  16.01.2017 20:51
  0
  632

Стивен Жеррард Ливерпуль шаҳри фахрий фуқароси мақоми билан тақдирланади. Daily Mail нашри хабарига кўра, Жеррард номзодини илгари суриш фикри Ливерпуль мэри Жо Андерсондан чиққан. «Мэр менинг номзодимни ёқлаганини эшитиб, карахт бўлиб қолдим. Ҳозирги ҳолатимни сўз билан таърифлаб беролмайман. Чунки Ливерпуль - она шаҳрим. Тўғриси, ўзимни бошқача ҳис қиляпман. Бу билан фахрланаман»,-деди Жеррард. Стивенни тақдирлаш маросими 18 январь кунига белгиланган. Эслатма, у 1998-2015 йиллар оралиғида «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилди ва барча турнирлар ҳисобидан 690та марта майдонга тушиб, 180та гол уришдан ташқари, яна 100тасига ассистент бўлди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz