Қайднома

Қидирув

Шоаҳмедов янги клуби билан 1,5 йиллик шартнома имзолади

Шоаҳмедов янги клуби билан 1,5 йиллик шартнома имзолади

  17.01.2017 15:22
  0
  884
Шоаҳмедов янги клуби билан 1,5 йиллик шартнома имзолади

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони ва Кубоги соҳиби – Тошкентнинг “Локомотив” клубида тўп сурган ярим ҳимоячи Санжар Шоаҳмедов “темирйўлчилар”ни тарк этиб, Қатарнинг “Ал-Сайлия” жамоаси билан шартнома имзолади.

“Локомотив” матбуот хизмати футболчининг Қатар Юлдузлар Лигасига ўтганини тасдиқлади. Санжар Шоаҳмедов кеча, 16 январь куни тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди ва янги жамоаси билан 1,5 йилга мўлжалланган шартнома имзолади.

Аввалроқ “Локомотив”нинг бошқа бир футболчиси – ўтган мавсумда Ўзбекистон чемпионати тўпурарига айланган Темурхўжа Абдухолиқов ҳам Қатарнинг “Ал-Сайлия” клуби билан 1,5 йиллик шартнома имзолаган эди.

2016 йилги мавсумда Санжар Шоаҳмедов Олий Лиганинг барча 30 ўйинида майдонга тушиб, 7 та гол уришга муваффақ бўлганди. Шунингдек, ярим ҳимоячи Ўзбекистон Кубоги баҳсларида битта голни ўз ҳисобига ёзиб қўйганди. 

Маълумот учун, 14 та жамоа иштирок этадиган Қатар Юлдузлар Лигасида “Ал-Сайлия” 16-турдан кейин 15 очко билан 11-ўринни эгаллаб турибди.

Манба: www.the-uff.com



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz