Қайднома

Қидирув

«Насаф» бугун «Карпати» клуби билан ўйнайди

«Насаф» бугун «Карпати» клуби билан ўйнайди

  18.01.2017 10:00
  0
  785
«Насаф» бугун «Карпати» клуби билан ўйнайди

Бугун жамоамиз Анталиядаги йиғин мобайнида бешинчи назорат учрашувини ўтказади. Рақибимиз Львов шаҳрининг “Карпати” жамоаси бўлади, дея хабар беради "аждарлар"нинг расмий сайти.

“Карпати” клуби 1963 йилда ташкил этилган бўлиб, жуда бой тарихга эгадир. Жамоа 1969 йили собиқ иттифоқ даврида қуйи лига жамоалари ичида биллур совринни қўлга киритгани билан ном таратган. Клуб шунингдек собиқ иттифоқ даврида (9 мавсум) юқори лигада ҳам иштирок этган. Шунингдек клуб Украина премьер лигасининг совриндори ва икки марта мамлакат кубоги финалчиси ҳисобланади.

“Карпати” клуби ҳозиргача Европа кубок эгалари кубоги (2 марта), УЕФА кубоги (1 марта) ва Европа лигасида (2 марта) ҳам иштирок этган.

Жамоага айни пайтда белоруссиялик мутахасис Олег Дулуб мураббийлик қилмоқда. Уй ўйинларини “Львов Арена” стадионида ўтказади, сиғими 34 915 ўрин.

Украина чемпионатида ҳозир давралар оралиғидаги танаффус пайти. Иккинчи давра учрашувлари феврал ойи охирида бошланади. Львовликлар жамоаси, 12та жамоа ичида сўнгги 12-ўринни эгаллаб турибди. Улар бор йўғи 5 очко тўплашган холос. Турнир жадвалини Донецкнинг “Шахтёр” жамоаси бошқариб бормоқда. Улар ҳисобида 50 очко бор.

“Карпати” жамоас таркибида фақат маҳаллий – украиналик футболчилар фаолият юритишади.

“Карпати” клуби УЕФА ва Украина ФФ томонидан, клуб мухлисларининг миллатчилиги учун бир неча марта молиявий жаримага ҳам тортилган.

Бугунги учрашув бизнинг вақт билан соат 19:00да бошланади. Учрашув “WOW Topkapi Palace” меҳмонхонаси футбол майдонида бўлиб ўтади.

Манба: www.fcnasaf.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz