Қайднома

Қидирув

Текширув давом этади

Текширув давом этади

  18.01.2017 18:26
  0
  658

АҚШ Адлия вазири ва бош прокурори Лоретта Линч янги ҳукумат аъзолари ФИФА устидан коррупция можароси бўйича очилган жиноий ишни кўриб чиқишда давом этишини маълум қилди.

AP хабарига кўра, 20 январь куни янги президент Дональд Трампнинг инаугурация маросимидан сўнг, Линч ўз лавозимини тарк этади. Унинг ўрнини сенатор Жефф Сешнс эгаллайди.

Линчнинг хабарига кўра, жиноий иш юзасидан дастлабки суд маҳкамаси октябрь ойига мўлжалланган, тергов эса ҳамон давом этмоқда. Мулозимнинг сўзларига кўра, ФИФА ташкилотидаги коррупция билан боғлиқ бу ишнинг ҳажми жуда катта бўлиб, у иложи борича тезроқ ҳал қилиниши лозим.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йил 27 май куни Цюрихда ФИФАнинг бир қатор вакиллари ҳибсга олинган эди. АҚШ Адлия вазирлиги хабарига кўра, 24 йил ичида 14 нафар мансабдор жами 150 миллион доллар миқдорида пора олган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz