Қайднома

Қидирув

Миср термаси собиқ футболчиси террорчиликда айбланмоқда

Миср термаси собиқ футболчиси террорчиликда айбланмоқда

  18.01.2017 15:43
  0
  686

Миср ҳукумати миллий терма жамоанинг собиқ футболчиси Муҳаммад Абутрикани «Биродар-мусулмонлар» диний-сиёсий ташкилотига алоқадорлиги учун террорчилар рўйхатига киритди. Бу ҳақда ВВС хабар тарқатди.

Абутрика Миср ҳукумати томонидан террор ташкилоти сифатида баҳоланган ассоциацияга молиявий кўмак кўрсатганликда айбланмоқда. 2012 йилда ушбу футболчи мамлакатнинг ўша вақтдаги президенти, «Биродар-мусулмонлар» намоёндаси Муҳаммад Мурсийни очиқ қўллаб-қувватлаганди.

2013 йилда Мурсий ҳарбий исён натижасида ҳукуматдан ағдарилди. Ўша йили Абутрика ҳам профессионал фаолиятини якунлаганди.

Абутриканинг адвокати маълум қилдики, ҳозирча футболчига расман айблов эълон қилинмаган, лекин у апелляция беришга тайёр турибди.  

2008 йилда Африканинг энг яхши футболчисини аниқлаш учун сўровномада Муҳаммад Абутрика тоголик Эммануэль Адебайордан ортда қолиб, иккинчи ўринни эгаллаган. У Африка қитъасида ўйновчи энг яхши футболчи сифатида 4 марта тақдирланган (2006, 2008, 2012, 2013).



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz