Қайднома

Қидирув

«Насаф» назорат ўйинида «Карпати»ни мағлубиятга учратди

«Насаф» назорат ўйинида «Карпати»ни мағлубиятга учратди

  19.01.2017 08:55
  0
  611
«Насаф» назорат ўйинида «Карпати»ни мағлубиятга учратди

Бугун «Насаф» Украина премьер лигаси вакили Львов шаҳрининг «Карпати» жамоаси билан куч синашди.

Учрашувнинг 5-дақиқасида тажрибали ҳужумчи Драган Черан орадаги ҳисобни очди. Учрашувнинг биринчи бўлими ана ҳисобда якунланди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бугунги учрашувда жамоа футболчилари жуда яхши ўйин намойиш этишди.

Иккинчи бўлим, биринчи бўлимга қараганда анча қизиқарли ва голларга бой бўлди. Иккинчи бўлимнинг 50-дақиқасида Драган Черан яна бир марта львовликлар дарвозасини ишғол қилди. Орадан кўп вақт ўтмай рақиб ҳисобни қисқартиришга эришди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Дилшод Хушбаков жуда чиройли тарзда, узоқ масофадан «Карпати» дарвозасини ишғол қилди.

Учрашувдаги голларга Шахбоз Эркинов, Фарруҳ Сайфиев ва Ислом Кенжабоевлар асисентлик қилишди.

Ўйинчиларда ҳисобни янада йириклаштиришга имкониятлар бўлди, аммо бу вазиятларда уларда аниқлик етишмади.

Шундай қилиб, «Насаф» навбатдаги назорат учрашувида «Карпати» клубини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Бугунги учрашувда қуйидаги ўйинчилар ҳаракат қилишди.

«Насаф»: Умиджон Эргашев, Мақсуд Каримов, Фарруҳ Сайфиев, Игорь Голбан, Дониёр Нарзуллаев, Азизжон Ғаниев, Дилшод Ҳамробеков, Шахбоз Эркинов, Шароф Муҳитдинов, Акмал Шораҳметов, Драган Черан.

Захирадан майдонга тушганлар: Санжар Қувватов, Баҳром Абдураҳимов,  Нажмиддин Нормуродов,  Бобир Абдухолиқов, Ислом Кенжабоев, Дилшод Хушбаков, Ислом Рашидхонов, Наврўз Изатиллаев.

Учрашувда ушбу  ўйинчилар иштирок этишмади, улар ўйинни захира ўриндиғида томоша қилишди: Элдорбек Суюнов, Шерзод Аъзамов, Дилшод Раҳматуллаев, Ғолиб Ғайбуллаев, Сирожиддин Қўзиев.

«Насаф» Анталиядаги сўнгги назорат учрашувини 20 январь куни Қозоғистоннинг «Шахтёр» жамоаси билан ўтказади.

Манба: www.fcnasaf.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz