Қайднома

Қидирув

Ван Гал:«Фаолиятимни тугатишга ўтган йили қарор қилгандим»

Ван Гал:«Фаолиятимни тугатишга ўтган йили қарор қилгандим»

  19.01.2017 22:38
  0
  572

«Аякс», «Барселона», «Бавария» ва «Манчестер Юнайтед» клубларининг собиқ бош мураббийи Луи ван Гал фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

«Ўтган йили фаолиятимни тугатишга қарор қилгандим, аммо кейинроқ кичик танаффус олишни маъқул кўрдим. Энди мураббийлик ишига бошқа қайтмаслигимни тушун­япман. Охирги вақтларда оиламда кўп нарса рўй берди. Бу мен учун қўнғироқ бўлди ва кейин нима қилишимни белгилаб олдим»,-деди голландиялик мутахассис.

Луи Ван Гал тўрт марта Голландия чемпиони («Аякс», АЗ), 2 марта Испания чемпиони («Барселона»), 1 марта Германия чемпионии («Бавария»), 1 мартадан Чемпионлар Лигаси, УЕФА кубоги ва Қитъалараро кубок («Аякс»), 2 марта УЕФА Суперкубоги («Барселона», «Аякс») ғолиби бўлган.

Шунингдек, Голландия («Аякс»), Испания («Барселона»), Германия («Бавария») ва Англия («МЮ») кубогини қўлга киритган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz