Қайднома

Қидирув

Дизайнга гап йўқ! (Фотогалерея)

Дизайнга гап йўқ! (Фотогалерея)

  20.01.2017 14:50
  0
  1585
Дизайнга гап йўқ! (Фотогалерея)

2016 йил футболчилар формаси бўйича сюрпризларга бой бўлди. Ҳа, Nike ва Adidas компаниялари ўз анъаналарига содиқ қолиб, ишлаб чиқаришда кўпроқ бир хилликка эътибор қаратишди. Аммо экипировка бозорининг кичик вакиллари «шаблон»дан бироз четлашишга уринишди. Бу эса, табиийки, кийим саноати гигантларини ҳам қизиқроқ ўзгаришлар қилишга ундади. Хўш, якунига етаётган йилда қайси либосларнинг кўриниши кўпроқ диққатни тортди?

10. «Вест Хэм Юнайтед»нинг 3-либоси

Классик услубдаги ярим ёқа, кўкрак қисмидаги Британия байроғи, хуллас, ортиқча пала-партишлик кузатилмади.

9. «Зенит»нинг уй либоси

Мазкур ҳолатда Nike компаниясининг ажойиб ишлаганини тан олиш лозим. Диагональ тарздаги чизиқ ва ўйинчилар рақамининг шрифти рассом фалсафасининг нақадар юксак эканидан далолат.

8. ЦСКАнинг меҳмондаги либоси

Маркетингга унчалик жиддий эътибор қаратмайдиган «армиячилар» жуда чиройли либосга эга бўлишди: асосий ранг - қора, қолган рамзлар ҳам клуб ва ишқибозларга маъқул тушди.

7. «Милан»нинг уй либоси

«Милан» каби клублар учун либосни қандайдир ўзгача тарзда безатиш қийинчилик туғдиради. Қора-қизил чизиқлар «россонери» брэндига айланиб улгурган ва унга ўзгартириш киритиш осон эмас. Adidas эса бунинг имконини топди.

6. «Бастия»нинг 3-либоси

«Бастия» клуби ва Kappa компаниясининг ҳамкорликдаги уринишлари натижасида ноодатий учинчи либос яратилди. Футболканинг олдинги қисмидаги график тасвирда жамоанинг афсонавий ўйинчилари номи қайд этилган. Либос расман «Maillot Lеgende» деб номланди.

5. «Локомотив» (Москва)нинг махсус либоси

Ушбу либос «Локомотив»нинг илк соврин ютишига 80 йил тўлиши муносабати билан тайёрланди. Ноодатий кўриниш олган дизайндан «Том»га қарши кечган ўша тарихий ўйиндаги классик руҳ уфуриб туради.

4. «Дижон»нинг уй либоси

Lotto тақдим этган экипировкага узоқ тикилиб турсангиз ҳам таажжуб йўқолмайди. Авваллари ўйинчилар либосида бу каби манзара ҳеч қачон кузатилмаган.

3. «Депортиво»нинг 3-либоси

Ла Корунья жамоасининг учинчи либоси жамоатчиликни ҳайратга солгани рост. Ушбу дизайнни кўплаб мухлислар энг яхшиси деб аташди.

2. «Торино»нинг уй либоси

Kappa фирмасининг «Торино»га тақдим этган экипировкасида ҳаммаси оддий: анъанавий ранглар, тоза дизайн ва либоснинг олд қисмидаги буқа сурати. Қисқаси, ҳақиқий идеал танлов.

1. «Пумас Унам»нинг уй либоси

Мазкур санъат асари Nike компанияси томонидан тайёрланган. «Пумас Унам» жамоаси Мексика миллий автоном университети шарафини ҳимоя қилади. Ушбу таълим маскани деворлари тарихий суратларга бой, ушбу суратлар эса футбол клуби либосига муҳрланди.

Манба: Sports.ru



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz