Қайднома

Қидирув

«Нефтчи» «Сўғдиёна»ни мағлуб этди

«Нефтчи» «Сўғдиёна»ни мағлуб этди

  21.01.2017 21:16
  0
  632

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси 21 январь куни Тошкент йиғини доирасидаги яна бир ўйинда иштирок этди. Бу сафар фарғоналикларга Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси рақиблик қилди. Айни пайтда жамоа бош мураббийи Андрей Фёдоров Москва сафарида бўлгани туфайли жамоани катта мураббий Мурод Исмоилов майдонга бошлаб тушди. Жиззах клубига қарши беллашувда Бахтиёр Ёқубов, Иброҳим Нўъмонов, Шерзод Ҳакимов, Дилёр Ирматов ҳамда Мўйдин Мамазулумовлар бироз бетоб бўлганликлари учун иштирок этишмади. Сардор Раҳмонов эса шахсий ишлари сабаб бир неча кунга жамоадан рухсат олган. Ўйин қизиқарли курашларга бой бўлди ва баҳсда фарғоналиклар 4:1 натижасига кўра муваффақиятга эришишди. Беллашувда Саид Абдужабборов дубл қайд этган бўлса Абдураҳмон Абдулҳақов ҳамда Аббос Махсталиевлар биттадан гол киритишга эришишди. Изаттилло Абдуллаев ушбу голларга бир марта жавоб берди.

“Нефтчи” ўйинда қуйида таркибда ўйнади:

“Нефтчи”: Абдумавлон Абдужалилов, Ҳамза Каримов, Муҳсин Убайдуллаев, Ҳусниддин Ғофуров, Фурқат Ҳасанбоев, Жавоҳир Расулов, Умид Қодиров, Музаффар Музаффаров, Саиджон Абдужабборов, Никита Павленко, Ризо Айвазов

Заҳира: Ўткир Юсупов, Сардор Қулматов, Аббос Махсталиев, Абдураҳмон Абдулҳақов, Абдужамол Исроилов, Дамир Низанов

“Нефтчи” матбуот хизмати



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz