Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор» ўртоқлик ўйинида «Металлург»га имкониятни бой берди

«Навбаҳор» ўртоқлик ўйинида «Металлург»га имкониятни бой берди

  22.01.2017 09:35
  0
  573

Бугун жамоамиз пойтахт йиғинидаги тўртинчи назорат учрашувида майдонга тушди. Бу галги ўйинда футболчиларимизга Бекободнинг “Металлург” клуби рақиблик қилди. Дастлабки учта учрашувда икки ғалаба ва битта дуранг қайд этган “Навбаҳор” бу сафар рақибга 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Учрашувнинг биринчи бўлим ўрталарида футболчиларимиз ҳисобни очишга эришишди. Мирзоҳид Ғофуровнинг қанотдан узатиб берган тўпини Азизбек Турғунбоев боши билан дарвозага йўллашни уддасидан чиқди. Танаффусга яқин бекободликлар икки бор муваффақият қозонишди. Дастлаб, “Металлург” футболчилари дарвозамизга белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириш орқали ҳисобни очишган бўлса биринчи бўлим сўнггида Турсунбоев дарвозаси иккинчи бор нишонга олинди.Иккинчи бўлимда томонлар биттадан гол уришди. Дастлаб бекободликлар ҳисобни 3:1 кўринишига келтириб қўйишди. Учрашув якунланиши арафасида Алишер Маҳмудов “Металлург” дарвозасига белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни қисқартирди. Айнан шу натижа ҳакамнинг финал хуштаги чалингунча ўзгаришсиз қолди.

Жамоамиз учрашувни қуйидаги таркибда ўтказди: Акмал Турсунбоев, Ҳасанбой Эргашев, Ғиёс Комилов, Аббос Отахонов, Тоҳир Шамситдинов, Жаҳонгир Меҳмонов, Азизбек Турғунбоев, Рўзимбой Аҳмедов, Мирзоҳид Ғофуров, Дилшод Жабборов, Неманья Йованович.

Захирадан майдонга тушганлар: Алишер Маҳмудов, Алишер Мирзаев, Ислом Исоқжонов, Равшан Хурсанов, Абдулазиз Султанов, Акмал Ортиқов.

Манба: www.pfcnavbahor.com



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz