Қайднома

Қидирув

АПЛ: «Саутгемптон» «Лестер» устида йирик ғалабага эришди

АПЛ: «Саутгемптон» «Лестер» устида йирик ғалабага эришди

  22.01.2017 20:16
  0
  562
АПЛ: «Саутгемптон» «Лестер» устида йирик ғалабага эришди

Англия премьер лигасининг 22-тур учрашувлари давом этмоқда. Тур доирасидаги баҳсларнинг бирида “Саутгемптон” ва “Лестер” жамоалари тўқнаш келишди. Баҳс “Сент-Мери” стадионида ўтказилди. Учрашувнинг 26-дақиқасида майдон эгалари томонидан ҳисоб очилди – Жеймс Уорд-Праус дарвозага тўпни аниқ йўллади. Шундан сўнг, 39-дақиқага келиб, мезбонлар ҳисобидаги голлар сони иккитага етди. Жей Родригес томонидан “Лестер” жамоаси дарвозасига тўп киритди. Баҳсдаги сўнгги тўп ҳам меҳмонлар дарвозасига киритилди. Душан Тадичнинг голи мезбонларнинг ғалабасини тўла таъминлади.

"Саутгемптон" – "Лестер" 3:0 (2:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 26 Уорд-Проуз, 2:0 – 39 Родригес, 3:0 – 86, пенальти Тадич.

"Саутгемптон" – Форстер, Йосида, Бертран, Соареш, ван Дейк (Стивенс, 55), Редмонд, Хейбьерг (Класи, 73), Тадич, Уорд-Проуз, Родригес (Лонг, 80), Ромеу.

"Лестер" – Шмейхель, Морган, Фукс, Симпсон, Хут, Менди (Олбрайтон, 46), Ндиди, Дринкуотер, Грэй, Оказаки (Муса, 63), Варди.

Огоҳлантириш: Морган (85).



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz