Қайднома

Қидирув

Денисов нима дейди?

Денисов нима дейди?

  23.01.2017 15:27
  0
  1340

Москванинг «Локомотив» клуби ва Ўзбекистон термаси ҳимоячиси Виталий Денисов россиялик журналистларга берган интервьюсида Одил Аҳмедовнинг Хитойга йўл олгани хусусида ҳам тўхталди. У «Ўзбекистон термасидаги жамоадошингиз Одил Аҳмедовнинг «Краснодар»дан «Шанхай СИПГ» клубига ўтгани сизни ажаблантирмадими?» қабилида берилган саволга қуйидагича жавоб берди: «Одилнинг кетиши ҳақида аввалроқ эшитгандим. Шундай экан, сира  ажабланмадим. Таътил вақтида мендан Аҳмедовнинг Хитой клубига ўтиши хусусида кўп сўрашди. Биз яқин дўст бўлсакда, бу воқеани шарҳлашни ўзимга эп кўрмайман. Трансфер амалга ошдими, демак, унинг ўзи шундай қарорга келган. Агар Одил Хитойда бахтиёр бўлса, унинг учун қувонаман, албатта».

Айтганча, «Локомотив» Испания йиғини доирасида Швейцариянинг «Базель» клуби билан ўртоқлик учрашуви уюштирди. Унда Виталий Денисов тўлиқ вақт ҳаракатланган саноқли футболчилардан бири бўлди. Натижага келсак, Москва клуби 1:2 ҳисобида енгилди. «Темирйўлчилар» якшанба куни Софиянинг ЦСКА жамоасига қарши майдонга тушишиб, яна 1:2 ҳисобида ютқазишди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz