Қайднома

Қидирув

«Бухоро»га нима бўлди? Ёҳуд жамоадан юз ўгираётган футболчилар ҳақида

«Бухоро»га нима бўлди? Ёҳуд жамоадан юз ўгираётган футболчилар ҳақида

  25.01.2017 10:13
  0
  861

Бироз аввал хабар берганимиздек, «Бухоро» клубида жиддий ўзгаришлар юз берди. Шу кунга қадар бухороликларга устозлик қилаётган Жамшид Саидов ва жамоадаги маслаҳатчи мураббий Тачмурад Агамуродовлар ўз лавозимларидан озод этилди.

Жамоа таркибида ҳам ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Ўтган йилни "Бухоро”да ўтказган жамоа етакчилари катта эҳтимол билан клубни тарк этишлари ҳам мумкин, ўтган мавсумни «Бухоро» таркибида ҳаракат қилган Баҳодир Пардаев ва Санъат Шихов навбатдаги мавсумни Фарғонанинг «Нефтчи» клуби таркибида бошлаши мумкин.

Шунингдек, ўтган мавсумни "Бухоро”да ўтказган жамоа етакчилари Саламат Қутибоев ва Александр Мерзляков «Пахтакор» клубига ҳамда Баҳодир Пардаев ва Санъат Шихов «Нефтчи» клубига бориб қўшилиши мумкин.

Саламат Қутибоев ва Александр Мерзляков «Пахтакор» билан шартнома имзолаши мумкин.

«Бухоро»нинг қуйидаги футболчилари бошқа жамоа таркибига бориб қўшилиши мумкин.

Асилбек Омонов – «Бунёдкор» клубига
Руслан Мелзиддинов ва Азиз Ибрагимов – хориж клубига
Алишер Саноев – «Қизилқум» ёки «Динамо» клубига

Бироқ юқоридаги маълумотлар расмий манбалар томонидан эълон қилинмаган.

Манба: www.pfcbuxoro.com

 

 

 



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz