Қайднома

Қидирув

"Нефтчи" клубининг навбатдаги йиғини бугундан давом этади

"Нефтчи" клубининг навбатдаги йиғини бугундан давом этади

  26.01.2017 09:14
  0
  524

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси бугундан яна машғулотларга қайтади. Тошкент йиғинидан сўнг жамоа аъзоларига қисқа таътил берилган эди. Жамоа футболчилари бугундан Қиргулидаги қароргоҳда йиғилишади ва “Ҳоким Кубоги-2017” доирасидаги ўйинларга тайёргарлик жараёни бошланади.

Маълумот ўрнида, “Нефтчи” жамоаси ушбу турнирда икки таркибда бўлинган ҳолда “Нефтчи-1” ҳамда “Нефтчи-2” номлари остида ўз имкониятини ишга солади.

“Нефтчи-1” жамоаси турнирдаги биринчи ўйинини Фарғона шаҳрининг яна бир жамоаси “Истиқлол”га қарши ўтказади. Биринчи лигада дебют мавсумини қарши олаётган “Истиқлол” вакиллари илк турда мусобақа грандига қарши баҳс юритади. Бу беллашув 28 январь куни Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида соат 14:30да бошланади.

“Нефтчи-2” ҳам 28 январь куни ўйнайди. Шу куни жамоамизнинг яна бир таркиби “Ёзёвон-Лочинлари”га қарши курашади. Бу ўйин ҳам “Нефтчи” СКда ўтказиланади. Баҳснинг бошланиш вақти 11:00га белгиланган.

“Нефтчи” матбуот хизмати.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz