Қайднома

Қидирув

Анчелотти:«Алонсо ва Пепе каби футболчиларни ғалабаларга тўйдириб бўлмайди»

Анчелотти:«Алонсо ва Пепе каби футболчиларни ғалабаларга тўйдириб бўлмайди»

  27.01.2017 11:58
  0
  531

«Реал» клубининг собиқ, айни пайтда «Бавария» устози Карло Анчелотти собиқ шогирди Криштиану Роналдуни мақтади.

«Мен футболчиларни илҳомлантира оламан, бунда муаммо бўлмаган. Айниқса, мен ишлаган клубларнинг савиясини инобатга олсак, бу яққол намоён бўлади.

Аммо Хаби Алонсо ва Пепе каби футболчиларни ғалабаларга тўйдириб бўлмайди. Бу гап Роналдуга ҳам тааллуқли. У машғулотларда тер тўкиб ишлайдиган жуда профессионал футболчи. Жисмоний тикланиш машқларидан бошлаб, парҳезга қадар ҳаммасини мукаммал бажаради. У барча ишни маромида эканига ишонч ҳосил қилмагунча тўхтамайди.

Мен ҳам футболчи бўлганман, аммо ўзимни у билан таққослай олмайман. Ҳозирги футболчилар катта профессионалдир, бироқ Роналду профессионализмни янги савияга олиб чиқди» - деди Анчелотти ESPN хабарида. 

Манба: championat.com



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz