Қайднома

Қидирув

Вадим Абрамов:«Бухоро»да расман фаолият олиб бормайман»

Вадим Абрамов:«Бухоро»да расман фаолият олиб бормайман»

  27.01.2017 14:04
  0
  632
Вадим Абрамов:«Бухоро»да расман фаолият олиб бормайман»

«Бухоро» маслаҳатчи-мураббийи сифатида клуб расмий сайтида таништирилган Вадим Абрамов аслида бу лавозимда расман ишламаслиги ҳақида гапириб ўтди.

«Бухорликлар мени таклифим билан Улуғбек Бақоевни бош мураббий сифатида тайинлашди ва мендан ёрдам беришимни сўрашди. Ўз ўрнида мен ҳам бундан хурсандлигимни, Бақоев Бухоро футболи учун бегона эмаслигини, лозим бўлса, имкон қадар қўлимдан келганча ёрдамимни аямаслигимни айтдим.

Мен шунчаки Улуғбек Бақоевга ёрдам бераман. Олдин айтилганидек маслаҳатчи мураббий бўлиб ишламайман. Клубда расман фаолият олиб бормайман. Шунчаки Бақоевга чемпионат бошлангунига қадар ёрдам бераман. Мавсум бошланишига оз вақт қолди, шу боис комплектация ва бошқа исталган саволларни ечишга ёрдам бераман.

Агар бошқа клублардан таклиф тушдиган бўлса, уларни кўриб чиқишга тайёрман. Маъқул таклиф бўлса, мен аниқ ўша таклифни қабул қиламан. Шундай экан, мен клубга ҳам, сизга ҳам тўғрисини айтаяпман. Бировни алдаш менга бегона. Айни дамда Улуғбек Бақоевга қўлимдан келганича ёрдам бераман. Янги клублардан таклиф тушган тақдирда, кўриб чиқаман. Таклифлар учун очиқман», дея Абрамовнинг сўзларини келтиради «Эрудит-Спорт».

Манба: www.tribuna.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz