Қайднома

Қидирув

«Фарғона вилояти Ҳокими кубоги-2017» кундалиги: Тўртинчи кун

«Фарғона вилояти Ҳокими кубоги-2017» кундалиги: Тўртинчи кун

  30.01.2017 09:13
  0
  680

Фарғонада давом этаётган “Вилоят Ҳокими Кубоги-2017” мусобақасида кутилмаган натижалар қайд этиши давом этмоқда.

Тўртинчи кунда ҳам мухлислар қизиқарли баҳсларнинг гувоҳига айланишди.

Дебютантнинг шашти баланд

“Истиқлол” жамоаси мусобақадаги сенсация соҳиби бўлди. Ноил Губанов шогирдлари бу сафар Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасига қарши майдонга тушиб, кичик 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Мазкур ғалабадан кейин “Истиқлол”нинг очколари еттитага етди.

“Нефтчи-1” жамоаси ҳам қийин кечган баҳсда уч очкони қўлга киритди. “Ўз Донг Жу”га қарши кечган учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилаётган паллада Шерзод Ҳакимов катта саҳнага чиқди. Захирадан майдонга тушган “Нефтчи” ҳужумчиси кетма-кет икки марта рақиб дарвозасини аниқ нишонга олиб, фарғоналкиларга муҳим ғалабани тақдим этди.

“А” гуруҳи
3-тур
“Истиқлол” – “Навбаҳор” – 1:0

“Нефтчи-1” – “ЎзДонгЖу” – 4:2 (2:1)
Голлар: 
Дамир Низанов, Саид Абдужабборов, Шерзод Ҳакимов. – Шохрух Омонуллохонов, Исломбек Ўрмонов.

“Нефтчи-1”: Абдумавлон Абдужалилов, Сардор Қулматов, Фурқат Ҳасанбоев,Ҳамза Каримов,  Саид Абдужабборов, Абдужамол Исроилов, Мўйдин Мамазулумов, Ҳусниддин Ғофуров, (С) Жавоҳир Расулов,  Абдураҳмон Абдулҳақов, Дамир Низанов.
Захира: Шерзод Ҳакимов, Умид Қодиров, Аббос Махсталиев, Дилёр Ирматов,  Музаффар Музаффаров, Сирож Рўзиметов, Абдусаттор Обидов.

ЎзДонгЖу: Илёс Исмоилов,  Иброҳим Мадалиев, Абдураҳмон Комилов, Расул Тошлонқулов, Исломбек Ўрмонов, Шохрух Омонуллохонов, (С) Суҳроб Нўъмонов, Шодиёр Мўллажонов, Жавоҳир Исломиддинов, Рўзимуҳаммад Юнусалиев, Жасур Қувваталиев.
Захира: Жавоҳир Содиров, Холид Фосмуродов, Озод Қаҳҳоров, Жавоҳир Тошпўлатов, Жавоҳир Шомуродов, Иззат Алиназаров,  Одил Абдулҳамидов.

3-турдан кейинги вазият:

Истиқлол        

3     

2     

1     

0     

5-3     

7    

Нефтчи-1

2

1

1

0

5-3

4

Ўз Донг Жу

2

0

0

2

4-7

0

Навбаҳор

1

0

0

1

0-1

0



Сўнгги дақиқадаги гол

Асосий жамоамиз ҳам мусобақадаги иштирокини бошлади. Вакилларимиз сўнгги дақиқада ўтказиб юборилган гол эвазига ғалабадан маҳрум бўлишди.

Учрашувда катта устунликка эришган қўқонликлар 62-дақиқада ҳисобни очишди. Жаримадан оширилган тўпни Филип Райевац боши билан дарвозага аниқ йўллади. Голдан кейин ҳам вакилларимизда бир қатор вазиятлар вужудга келганди. Аммо улардан оқилона фойдалана олмадик.

Сўнгги дақиқалар ўтиб бораётган паллада эса андижонликлар ҳисобни тенглаштиришди.

Гуруҳдаги иккинчи учрашувда Муборакнинг “Машъал-1” жамоаси биринчи лига етакчиларидан бири – “Цементчи”га қарши майдонга тушди. Ўйинда муборакликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

“Б” гуруҳи
2-тур
“Цементчи-1” – “Машъал-1” 1:3
Голлар: 
Элёр Акбаров – Зоҳир Қўзибоев, Максим Липин, Шаҳзод Шайманов.

“Цементчи” 1. Дилмурод Мамаюсупов, 2. Жўрабек Якубов, 3. Оқилбек Маҳмудов, 4. Раҳматилло Мелибоев, 5. Абдуҳолик Қурбонов, 6. Отабек Аҳмаджонов, 7. Даврон Исоқов, 9. Сардор Сотволдиев, 13. Умиджон Матмусаев, 15. Нурлибек Таласбоев, 27. Даврон Маматов.
Захира: 16. Илҳом Жуманов, 8. Муҳаммадсултон Фозилов, 10. Элёр Акбаров, 17. Амирхон Иброҳимов, 19. Фехруз Салоҳитдинов, 20. Асрор Раҳмонов.

“Машъал”: 12. Шоҳруҳ Эшбўтаев, 23. Сардор Раҳмонов, 18. Аббос Шодмонов, 55. Аваз Агалиев, 8. Бобур Қосимов, 6. Сардор Абдураимов, 28. Марадона Сафаров, 90. Зафар Тўраев (С), 98. Максим Липин, 7. Зоҳир Қўзибоев,
Захира: 35. Жавоҳир Илёсов, 96. Шоҳруҳ Достонов, 27. Фаррух Шотурсунов, 13. Шаҳзод Шайманов, 19. Мақсуд Маҳмудов.

“Қўқон-1912-1” – “Андижон” – 1:1 (0:0)
Гол: 
Филип Райевац-63.  – Жаҳонгир Мақсудов – 90.

“Қўқон-1912-1”: 12. Азиз Ашуров, 6. Баҳодир Акрамов (15. Ойбек Рустамов-66), 7. Жамшид Ҳасанов, 8. Акмал Холмуродов, 10. Жавоҳир Сидиқов (19. Шохрух Холматов-66), 11. Носир Отақўзиев (17. Андрей Сидиров-63), 23. Жалил Кимсанов, 24. Филип Райевац (70. Собир Ҳомидов-66), 28. Аваз Маматхўжаев (18. Муҳаммаданас Ҳасанов-55), 29. Суҳроб Бердиев (22. Ориф Мамажонов-66), 31. Дарко Гожкович.
Захира: 13. Никита Рибкин.

“Андижон”:  21. Фаррух Турдиалиев, 44. Дилмурод Маҳмудов, 26. Қаҳрамон Муҳаммаджонов, 33. Акбар Хўжаев (15. Аҳрор Ўктамов-63), 60. Ойбек Нурматов, 18. Фарҳод Бекмуратов, 22. Санжар Асқаралиев (25. Бахтиёр Қосимов-60), 8. Мақсуд Маҳмудов (70. Шукур Жўмабоев-57), 6. Иброҳим Отахонов (34. Аброр Комилов-74), 17. Ғайрат Жўраев (28. Жаҳонгир Мақсудов-60), 32. Алишер Абдувоҳидов (19. Бобур Фарҳодов-70).
Захира: 16. Даврон Жўрақулов.

 

Андижон

2     

1     

1     

0     

2-1     

4    

Машъал

1

1

0

1

3-2

3

Норин

1

1

0

0

1-0

3

Қўқон-1912-1     

1

0

1

0

1-1

1

Цементчи-1

2

0

0

2

1-4

0



“Олой” мусобақада иштирок этмайди

Қирғизистоннинг “Олой” жамоаси турнирда қатнаша олмаслиги ойдинлашди. Кеча жамоа раҳбарияти Фарғонага келишди ва мусобақада иштирок эта олишмасликларини таъкидлашди. “Олой”нинг турнирда қатнаша олмаслиги легионерлар масаласига бориб тақалади. Айни дамда қирғизистонликлар сафида бир нечта хорижлик футболчилар тўп суришади. Уларнинг ҳужжатлари билан боғлиқ муаммолар вужудга келгани боис Фарғонадаги мусобақага кела олишмади.

“Олой” сафидаги олти нафар  легионер жамоанинг етакчи футболчилари саналишади. Шу сабабли клуб раҳбарияти уларсиз мусобақага келишни фойдасиз деб ҳисоблашди.

Бугунги ўйинлар анонси:


“С” гуруҳи
3-тур
30 январь

Баркамол авлод – Нефтчи-2  соат 11:00  Нефтчи СК
Тошлоқ – Фаровон  соат 14:30  Нефтчи СК
 
“Д” гуруҳи
3-тур
30 январь

Машъал-2 – Қўқон-1912-2  соат 11:00  ФарДУ СМ
Ўз Тонг Конг Хонг Ко – Цементчи-2  соат 14:30 Нефтчи ФМ
Сирдарё – ФарДУ  соат  14:30  ФарДУ СМ

Аброр ДЕҲҚОНОВ

Манба: kokand1912.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz