Қайднома

Қидирув

Легионерларимизда нима гап?

Легионерларимизда нима гап?

  30.01.2017 16:04
  0
  1306
Легионерларимизда нима гап?

*** Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сардор Рашидовнинг клуби - «Ал-Жаиш» Қатар Юлдузлар лигаси 18-тур ўйинини сафарда «Умм-Салал»га қарши ўтказди. Мазкур баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди. 70-дақиқада рақиб футболчиси майдондан четлаштирилган бўлсада, духайлликлар ғалабани ўз томонларига оғдиролмадилар. Сардор мазкур учрашувда тўлиқ 90 дақиқа тўп сурди.

*** 2 нафар ҳамюртимизни ўз сафига жамлаган «Ал-Сайлия» эса «Ал-Шахания» меҳмони бўлиб, ортга 1 очко билан қайтди - 0:0. Темурхўжа Абдухолиқов ҳам, Санжар Шоаҳмедов ҳам «Сайлия»нинг бошланғич таркибида майдонга тушиб, ўйин охиригача ҳаракатланишди.

*** Санжар Турсунов ҳам «Ал-Ҳурайтият»нинг «Ал-Райян»га қарши учрашувида тўлиқ вақт ўйнади, аммо жамоаси 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

*** БАА чемпионатида 16-тур ортда қолди. «Ал-Шабаб» клуби бу сафар меҳмонда «Бани Яс»ни 4:2 ҳисобида енгди. Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров мазкур ғалабага 90 дақиқалик фаол ҳаракати билан ҳисса қўшди. Айни пайт «Ал-Шабаб» 24 очкога эга ва 6-ўринда бормоқда.

*** Малайзия премьер-лигасида 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди. АТМ клуби унинг доирасида MISC меҳмони бўлиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Эътиборли томони, АТМнинг голларидан бирига ҳамюртимиз Павел Смоляченко муаллифлик қилди. Айтиш жоиз, Иқбол Бобохонов ва Сирожиддин Раҳматуллаев ҳам айнан шу клуб сафида тўп суришмоқда.

*** Малайзия супер-лигаси иштирокчиси «Т-Тим» 2-турда «Паханг» майдонига сафар уюштириб, 0:5 ҳисобида мағлубиятга учради. Бу жамоа таркибида Фарҳод Тожиев ва Дилшод Шарофутдинов бор. Баҳс тугагач, меҳмон жамоа мухлислари йирик ҳисобга қарамай, «Т-Тим» футболчиларига тасалли беришди. Ўз нав­батида, жамоа вакиллари уларга яқинлашиб, хунук натижа учун узр сўрашди.

Манба: www.interfutbol.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz