Қайднома

Қидирув

Мўйдин Мамазулумов: «Нефтчи»да ўйнашни доим истаганман»

Мўйдин Мамазулумов: «Нефтчи»да ўйнашни доим истаганман»

  31.01.2017 06:56
  0
  552
Мўйдин Мамазулумов: «Нефтчи»да ўйнашни доим истаганман»

Янги мавсум аввалида “Нефтчи” жамоаси ўз таркибига Акрам Баҳриддинов, Музаффар Музаффаров, Саид Абдужабборов ҳамда бошқа жамоа сафида ижарада бўлган Ризо Айвазов каби футболчиларни таркибга жалб қилди. Улар қаторида тажрибали Мўйдин Мамазулумов ҳам бор. Тошкент йиғинида фарғоналиклар сафига кушилган футболчи жамоа билан 1+1 кўринишидаги битимга имзо чекди. Шартнома имзолангач футболчи жамоадаги ўз мақсад ва режалари билан ўртоқлашди.

- “Нефтчи” сафига қўшилишим жуда тез содир бўлди. Аслида бошқа жамоадан таклиф бўлганди ва ўша клуб йиғинига йўл олаётган эдим. Бироқ кутилмаганда “Нефтчи”дан таклиф бўлди ҳамда фарғоналикларнинг чорловига розилик билдирдим. 2003-йили “Нефтчи”нинг ёшлар жамоасида ўйнаганман. Шу клуб орқали катта футболга қадам қўйганимни айтиб ўтишим керак. Жамоа билан шартнома имзолаганимдан хурсандман. Янги мавсумда “Нефтчи” ўз олдига қандай мақсад қўйса ушбу мақсад йўлида ўз голларим билан ёрдам бермоқчиман. Андрей Фёдоров менга ишонишини айтиб ўтди. Унинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. Машғулотларда Жавоҳир Расулов, Аббос Махсталиев, Умид Қодиров ҳамда Музаффар Музаффаров сингари ўйинчилар билан яхши чиқишяпмиз. Шерзод Ҳакимовни алоҳида эътироф этаман. Шу қатори Бахтиёр Ёқубовни ҳам аввалдан биламан. “Нефтчи”нинг қандай ашаддий мухлислари борлигини ҳамма яхши билса керак. Улар бизни доим қўллаб-қувватлаб туришса, биз футболчилар улар учун ўйнаймиз, мухлислар учун ғалаба қозонамиз, - деди Мўйдин Мамазулумов.

"Нефтчи" матбуот хизмати



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz