Қайднома

Қидирув

УЕФА ЖЧ квоталари оширилиши талаби билан чиқди

УЕФА ЖЧ квоталари оширилиши талаби билан чиқди

  01.02.2017 08:51
  0
  1291

УЕФА президенти Александер Чеферин жаҳон футболининг бош такшилотига мурожаат қилиб, 2026 йилда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида Европа терма жамоалари учун ажратиладиган квоталар сони оширилишини сўраб мурожаат қилди.

"Биз квоталар сони кўпайтирилишига доир позициямизни сўнгги дақиқаларгача ҳимоя қилдик, бу ҳолатда бизда ўз сўзимизни ўтказишга имконият йўқ эди. Шу сабабли охиригача курашишга аҳд қилдик. Сўнгги уч мундиалда Европа терма жамоалари ғолиб бўлди — Италия, Испания ва Германия. Бу нимадан далолат беради?..

Умид қиламанки, Жанни Инфантино бу масалада бизни қўллаб-қувватлайди. Бу ҳолатда мени қуллаётган ягона инсон ҳозирча "Бавария"нинг бош директори Карл-Ҳайнц Руммениге бўлиб турибди. Биз у билан бир неча бор учрашдик ва таъкидлаш ўринлики, у ҳам худди мендек бу ғояни қўллаб-қувватламоқда", — деган Чеферин.

Маълумот учун, ҳозирги 32та терма жамоа иштирок этадиган ЖЧда Европа қитъаси вакиллари учун 13та ўрин ажратилади. 2026 йилдан иштирокчи терма жамоалари сони 48тага оширилиши асосан Осиё ва Африка терма жамоалари ҳисобига рўй бериши, Европа учун эса қўшимча 3та ўрин ажратилиши кутилмоқда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz