Қайднома

Қидирув

«Бухоро»нинг етакчи футболчилари Қўқонда!

«Бухоро»нинг етакчи футболчилари Қўқонда!

  02.02.2017 14:01
  0
  910

Янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўраётган “Қўқон-1912” жамоаси ўз сафини тажрибали футболчилар билан тўлдиришни давом эттирмоқда. Жамоамизнинг кечаги машғулотида мамлакатимизнинг етакчи ўйинчилари – Ўзбекистоннинг турли терма жамоалари сафида тўп сурган Александр Мерзляков, Руслан Мелезиддинов, Баҳодир Пардаев ва Мурод Холмуҳаммедовлар иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз, Александр Мерзляков, Руслан Мелезиддинов, Баҳодир Пардаевлар ўтган мавсумни “Бухоро”жамоасида ўтказиб, бухороликларнинг чемпионатни тўртинчи ўринда якунлашида ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишган.

Мурод Холмуҳаммедов эса ўтган мавсумда “Сўғдиёна” шарафини муносиб ҳимоя қилган. Бу футболчилар билан ҳали шартномалар имзоланмади.

Манба: www.kokand1912.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz