Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор»: Беш нафар футболчи билан шартнома тузилди

«Навбаҳор»: Беш нафар футболчи билан шартнома тузилди

  02.02.2017 14:11
  0
  732

Мавсумлар оралиғида жамоамиз сафига келиб қўшилган футболчилар билан шартнома тузиш ишлари давом этмоқда. Бундан бироз вақт олдин беш нафар футболчини янги мавсумни “Навбаҳор”да ўтказиши расман ҳал этилди. Хусусан жамоамиз машғулотларида қатнашишни бошлаган тажрибали футболчилар Ойбек Қиличев, Мансур Саидов ва иқтидорли футболчи Асилбек Омоновлар билан шартнома имзоланди. Шунингдек, ўтган мавсумда “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилган ҳимоячи Тоҳир Шамситдинов ва ярим ҳимоячи Аъзам Алиевлар билан амалдаги шартнома муддатлари узайтирилди. Бунга қадар Жаҳонгир Меҳмонов, Ғиёс Комилов, Мирзоҳид Ғофуров, Рўзимбой Аҳмедов, Неманья Йованович, Алишер Саматовлар билан ҳам келишувга эришилиб, жамоа сардори Дилшод Жабборов ва маҳоратли ярим ҳимоячи Азизбек Турғунбоевлар билан амалдаги шартнома муддати узайтирилганди.

Манба: pfcnavbahor.uz/



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz