Қайднома

Қидирув

«Обод»: Инилеев жамоани тарк этгани йўқ

«Обод»: Инилеев жамоани тарк этгани йўқ

  02.02.2017 14:17
  0
  546

Жамоамиз бош мураббийи Рауф Инилеев жарроҳлик столига ётди.

Январь ойининг иккинчи ўн кунлигида оёғидаги муаммолар сабабли тиббий кўрик учун Россия пойтахти Москвага учиб кетган Рауф Инилеев жарроҳлик столига ётди. Аввалги режага кўра, Рауф Талгатович шифокорлар кўригида бўлиши ва даволаниб, 25 январь куни юртимизга қайтиши лозим эди, бироқ россиялик шифокорлар тажрибали мутахассисга жарроҳлик столига ётишни тавсия қилди.

31 январь куни жарроҳлик амалиёти бўлиб ўтди ва айтиш керакки, ҳозир ҳаммаси жойида. Рауф Талгатовичнинг соғлиғи борасида ҳеч қандай муаммо йўқ. Жамоамиз бош мураббийи шу кунларда шифохонада бўлиб турибди. Тез орада юртимизга қайтади клубдаги ишини давом эттиради.

Турли миш-мишларга чек қўйиш мақсадида айтиб ўтмоқчимиз, Рауф Инилеев "Обод"ни тарк этгани йўқ. Аксинча, клуб мутасаддилари жамоа устозини шундай вақтда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиляпти.

Манба: fcobod.uz/



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz