Қайднома

Қидирув

«Насаф» шанба куни Саудия Арабистонига жўнаб кетади

«Насаф» шанба куни Саудия Арабистонига жўнаб кетади

  02.02.2017 17:36
  0
  689

Тошкент шаҳрида Осиё чемпионлар лигаси саралаш босқичи учрашувини ўтказган жамоамиз, навбатдаги ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда. Клубимиз футболчилари ва расмий делегацияси 4 фкврал шанба куни эрталаб, Тошкент – Дубай – Ал-Даммам ҳаво йўналиши бўйича парвоз қилади. Шу куни  клубимиз делегацияси Саудия Арабистонининг Ал-Ахса  шаҳрига етиб боришни режалаштирган. Саудия Арабистонининг Аш-Шарқия округи маркази - Ал-Даммам шаҳридан Ал-Ахса шаҳригача чамаси 160 км масофани ташкил қилади. “Насаф” жамоамиз мураббийлари 5 феврал куни ўйин бўлиб ўтадиган шаҳарда илк машғулотни ўтказишни режалаштирган. Клубимиз футболчилари, мураббийлари ва делегация аъзоларига ёқимли парвоз тилаб қоламиз. Бўлажак учрашувда эса ғалаба қозониб, юртимизга ёруғ юз билан қайтишига тилак билдириб қоламиз.

Манба: fcnasaf.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz