Қайднома

Қидирув

ОЧЛ-2017. «Ал-Фатҳ»–«Насаф» учрашуви ҳакамлари

ОЧЛ-2017. «Ал-Фатҳ»–«Насаф» учрашуви ҳакамлари

  02.02.2017 17:45
  0
  835

Осиё чемпионлар лигаси саралаш босқичи доирасидаги “Ал-Фатҳ” (Саудия Аоабистони) - “Насаф” (Ўзбекистон) учрашувини бошқарадиган ҳакамлар номи аниқ бўлди.

Ушбу учрашувни жанубий кореялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Аввал хабар қилганимиздек, ушбу учрашув 7 феврал сешанба куни  Саудия Арабистонининг Ал-Ахса шаҳридаги, “Абдулла Бин Жалави” стадионида соат 20:00да бошланади.

Учрашув бош ҳаками этиб, Ко Хюинг Жин тайинланган  (суратда, чапдан учинчи). Унга қанотларда ҳамюртлари Парк Сангжун  ва Сонг Бонгкюнлар ёрдам беришади.

Учрашувда тўртинчи ҳакам сифатида яна бир кореялик ҳакам Ким Висунг  ишлайди.

Учрашув назоратчиси Абдул Карим Саид Ҳусайний, Иорданиядан. Кемел Туқабаев учрашувда комиссарлик қилади, Қирғизистондан.

ОЧЛ-2017 саралаш босқичи учрашуви

“Ал-Фатҳ” (Саудия Арабистони) – “Насаф” (Ўзбекистон)

“Абдулла Бин Жалави” стадиони. Соат 20:00да

Бош ҳакам: Ко Хюинг Жин (Ж.Корея)

Қанот ҳакамлари: Парк Сангжун, Сонг Бонкюн (иккаласи ҳам Ж.Кореядан)

Захира ҳаками: Ким Вусанг (Ж.Корея)

Учрашув назоратчиси: Абдул Карим Саид Ҳусайний (Иордания)

Учрашув комиссари: Кемел Туқабаев (Қирғизистон)



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz