Қайднома

Қидирув

ОАВ ходимлари учун семинар ўтказилди

ОАВ ходимлари учун семинар ўтказилди

  03.02.2017 13:51
  0
  485

Бугун, 3 февраль куни Ўзбекистон Футбол Федерацияси анжуманлар залида ОАВ ходимлари учун “Футбол  қоидаларидаги ўзгаришлар” мавсузида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

Семинар ФИФА рефериси Равшан Эрматов ва ФИФА инструктори Владислав Цейтлин томонидан олиб борилди. Семинарга UzReport TV ва Sport телеканали ходимлари ва шарҳловчилари ҳамда бир қатор журналистлар ташриф буюрди.

Дастлаб, соат 9:30 да ЎФФнинг сунъий қопламали майдонида амалий машғулотлар олиб борилди. Интерактив машғулотлада ОАВ ходимлари ўйиндаги вазиятларда қисқа вақт ичида қарор қабул қилишни ўзида синаб кўрди. 

Шундан сўнг, ЎФФ анжуманлар залида тақдимот ва видеолавҳалар ёрдамида футбол қоидаларидаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар берилди, баҳс-мунозаралар ўтказилиб, савол-жавоблар бўлиб ўтди.

Манба: the-uff.com



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz