Қайднома

Қидирув

«Байер» етакчиси мавсум охиригача дисквалификация қилинди

«Байер» етакчиси мавсум охиригача дисквалификация қилинди

  03.02.2017 16:37
  0
  608
«Байер» етакчиси мавсум охиригача дисквалификация қилинди

Германиянинг «Байер» клуби етакчиси ярим ҳимоячиси Хоқон Чалҳаноглу бу мавсум бошқа майдонга тушмайди. Яримҳимоячини трансфер қоидаларини бузганликда айбдор деб топган ФИФА туркиялик футболчини 4 ойга дисквалификация қилди. Натижада, футболчи жорий мавсумнинг қолган қисмида жамоасига ёрдам беролмайди. Қоидабузарлик 2011 йилда юз берган. Футболчи «Карлсруэ» таркибида ўйнаётганида, «Трабзонспор» билан шартнома борасида келишиб олган. Бироқ, бир пайтнинг ўзида немис клуби билан шартномасини узайтириб, мавсум охирида «Гамбург» клубига ўтиб кетган. Натижада, ФИФА уни «Трабзонспор» билан тузилган шартномани бузганликда айбдор деб топди.

Манба: football24.ua



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz