Қайднома

Қидирув

«Челси» - «Арсенал». Матнли трансляция

«Челси» - «Арсенал». Матнли трансляция

  04.02.2017 17:30
  0
  1002
«Челси» - «Арсенал». Матнли трансляция

«Челси» ва «Арсенал» бош мураббийлари бўлажак учрашувда майдонга тушадиган асосий таркибни маълум қилишди. Учрашув Тошкент вақти билан 17:30да бошланади.

«Челси»: Куртуа, Аспиликуэта, Луис, Кэхилл, Мозес, Канте, Матич, Алонсо, Педро, Азар, Коста.

«Арсенал»: Чех, Бельерин, Мустафи, Косельни, Монреаль, Коклен, Окслейд-Чемберлен, Уолкотт, Озил, Ивоби, Санчес.

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик тарзда янгиланади

Ўйин бошланди

2 Алекс Ивобининг зарбаси бироз ноаниқ кетди

2 Озил бурчак тўпини кўтарди

3 Педро бурчак тўпи ишлади

4 Тўп "Челси"да 

5 Тео Уолкотт Англия чемпионатида энг кўп алмаштирилган футболчм наҳд 99 марта. Агар бугун алмаштирилса 100лик маррани забт этади. Бу яхши эмас

7 "Арсенал" "Челси" тактикасини қўллаяпти

8 Санчес, Офсайд

8 Мозес зарба, Педрода тўп, "Челси" тўпни ўз назоратига олди

9 Коклен Нигерия терма жамоаси аъзоси Мозесга қўполлик ишлатди!

10 Кейхилл хавфли вазият

11 "Челси" ҳужум уюштирмоқда

12 "Арсенал" ҳужум уштирди Марко Алонсо ҳужумни бартараф этди

12 Тўп "Арсенал"да Чех тўпни дарвозадан узоқлаштириб юборди

13 Голлллллл Маркос Алонсо

13 "Челси" - "Арсенал" 1:0

14 Эктор Бельерин жароҳат олди унинг аҳволи яхши эмас

15  "Арсенал"да ўзгариш бўлиши мумкин 

16 Габриэл жароҳат олган Бельерин ўрнига майдонга тушди

17 Бурчак тўпи 

17 Яна бир бурчак тўпи

18 Коста зарба ноаниқ

19 Тўп "Челси"да

Н'Голо Канте ўйин бошланишидан бошлаб 134 секунд биринчи тўпга эгалик қилди. Ҳақиқий машина!

23 Шкодран Мустафига сариқ карточка кўрсатилди у Эден Азарга қўполлик ишлатди

24 Педро, Коста, Коста Педро Азар майдонга қайтди

25 - 26 -  27 "Челси" "Арсенал"ни тўпсиз қолдирмоқда

28 "Арсенал" хатога йўл қўйди, Чех ўйинни бошлаяпти

Маркос Алонсо гол урган вазият

29 Монреалга қўполлик ишлатилди

30 Педро чой ичиб кутиб турганди лекин Коста қизғонди

31 Педрога тўпни етказиб бермаган Костани айблашмоқда

32 Санчес нотўғри пас берди Тўп Азарда чап қанотда Мозес орқага пас берди

32 Зарба, Чехххххх Педро томонидан кутилмаган зарба берди

33 Бурчак тўпи "Арсенал" ҳимоячилари тўпни қайтаришди

34 Бу инсонларни танидингизми?

35 Уолкотт етиб бора олмади тўпга, Реаксияци бўшлик қилди

35 Габриэл тўп билан "Арсенал" ҳужум уюштиряпти

36 Бурчак тўпи "Арсенал" томонидан амалга оширилади

37 Мозес тўпни бурчакга чиқариб юборди яна бурчак тўпи Озил

38 Ҳавфли вазият, Габриэл Куртуа сейв кўрсатди

39 Коста "Челси"нинг қарши ҳужуми

40 Куртуа бўлмаганида ҳисоб 1:1 кўриниш оларди

40 Канте бугун ажойиб ўйнамоқда

40 

Френк Лампардга аталган баннер. Лампард яқинда фаолиятини якунлади

41 "Челси" Матич Азар Канте, Педро, Матич, яхши ҳаракат қилди лекин ҳужум кўнгилдагидек чиқмади

42 Педро чиройли пасни амалга оширолмади, эххх, айй

43 "Арсенал" "Челси" ҳужумини йўқга чиқарди

44 Яна чап қанотдан "Арсенал" ҳужум уюштирмоқда

44 Антонио Конте асабийлашмоқда

44 Чех тўпни шерикларига оширди, Давид Луис бартараф этди

44 Арсен Венгер кийиниш хонасига йўл олди

45 Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди, Коклен Ивоби, Канте Ивобидан тўпни олиб қолди

46 Озил зарбаааа, Куртуаа яна сейв кўрсатди ажойиб!

47 Педро бурчак тўпини амалга оширди Азар Педрога тўпни қайтармоқчи эди лекин Педро йиқилиб тушди

48-49 Ниҳоят биринчи бўлим якунига етди

"Челси" - "Арсенал" 1:0

"Челси" чемпионликга яқин 

Ҳозирча дам оламиз

Биздан узоқлашманг

2- Бўлим бошланмоқда!


47 Коселни хавфни бартараф этди

47 Майдонда фақатгина жароҳат олган Белерин алмаштирилган

47 "Арсенал" ҳужум уюштирмоқда

48 

Белериннинг аҳволи яхши у захира ўриндиғидан уйинни томоша қиляпти

49 - 50 Тўп асосан майдон ўртасида ўйналмоқда

51 Азарнинг зарбаси ноаниқ 

51 "Челси" ҳужум уюштирмоқда Коста Чех қайтарди тўпни 

52 Азар Коста Мозес, Азар "Арсенал"нинг ярим футболчиларини алдаб ўтди ва голллллллллллллллллл

53 "Челси" 2:0 ҳисобида ғалаба қозоняпти

54 55 "Арсенал" ҳужум уюштиряпти

56 "Арсенал"нинг ҳужуми ноаниқ амалга оширилди

57 Тўп Месут Озилда қарши ҳужум Мозес Азар Шкодран Мустафи тўпни узоқлаштирди

58 Санчес Ивоби Озил бурчак тўпини ўйинга киритади

59 -60 "Арсенал" ҳужумни давом эттиряпти

61 Маркос Алонсо жароҳат олган ҳолда майдонда думалаб ётибди

62 Чех тўпни Габриэлга оширди энди тўп Озилда Санчес тўп билан

63 Ҳавфли вазият "Арсенал" уйғонди

64 "Арсенал"да Коклен ўрнига Оливе Жиру майдонга тушди

65 Маркос Алонсо тўпни ўйинга киритди

66 Габриэл "Челси"нинг ҳужумини бартараф этди

67 Дэнни Уелбек Тео Уолкотт ўрнига майдонга тушмоқда

67 Уолкотт 100-марта алмаштирилади

68 Неманя Матич Уэлбекка қарши ўйин қоидасини бузди

69 Мустафи, Ивоби, Санчес кўнгилдагидек ўйнай олмаяпти

70 Санчесга қарши Аспликуэта ўйин қоидасини бузди

71 Жарима зарбаси қаршисида Месут Озил

72 Коселни, Габриэл "Арсенал" ҳужум уюштиряпти

73 Азар йиқилиб кетди

73 "Арсенал" футболчиси Азарга қасддан зарба берди

74 Лекин Габриэлга сариқ карточка кўрсатилмади

74 Дидье Дрогба ҳам стадионда "Челси"га мухлислик қилмоқда. Лампард қаерда экан?

75 Арсен Венгер ратция орқали ёрдамчиларига буйруқ бермоқда

76 Бу ерда эса "Челси" ҳужум уюштирмоқда афсус офсайд

77 "Арсенал"нинг қарши ҳужуми Озил бурчак тўпини амалга оширди 

78 Уэлбекк зарба Куртуа сейф, Мустафи ноаниқққ

78 "Арсенал" ҳисобни қисқартиришга жуда яқин келганди

79 Қарши ҳужум Коста бурчак тўпи ишлади

80 Ҳавфли вазият Габриэл тўпни бурчакга чиқариб юборди

81 Виллиан захира ўриндиғида тайёргарлик кўрмоқда

81 Азар узоқдан зарба Чех осонлик билан тўпни қайтарди

82 Педро катта тезликда олдинга бормоқда "Арсенал" футболчилари тўпни олиб қўйишди

83 Габриэл, Санчес, Ивоби тўпни олдириб қўйди

83 Сариқ карточка олган Мустафида тўп. Арсен Венгер асабий ҳолатда ўйинни томоша қилмоқда

83 "Арсенал" "Челси"нинг ҳужумини бартараф этди 

84 "Челси"да ўзгариш Педро Родригес ўрнига Виллиан майдонга туширилмоқда

85 Фабрегас эса кимнинг ўрнига майдонга тушади?

86 Азар майдонни тарк этди унинг ўрнига Фабрегас ўйинни давом эттиради

87 Озил, Санчес, Канте "Арсенал" ҳужумини йўққа чиқарди

88 Фабрегас Голллллллл

88 Чех хатога йўл қўйдииии Фабрегас ўйинга якун ясаяпти

88 Мозес ўрнига Курт Зума майдонга тушди "Челси"да охирги ўзгариш

88 Сеск Фабрегас собиқ жамоасига гол урди лекин буни нишонламади. Браво

88 "Челси" яна ҳужум уюштиряпти

89 "Арсенал" рақиб ҳужумини қайтарди

89 Қарши ҳужум Алонсо Фабрегасга тўпни оширди Сеск Алонсога тўпни қайтарди. Зарба Чех. Алонсонинг бош билан берган зарбасини Чех бартараф этди.

90 "Челси" ҳужум уюштиряпти Коста қизғанчиқ зарбасин ноаниқ кетди

91 "Арсенал" қарши ҳужумга чиқиб кетди. Жиру зарба ва голл ҳисоб қисқарди 

91 "Челси" - "Арсенал" 3:1

91 Захирадан майдонга тушган франциялик ҳужумчи Оливье Жиру Куртуа дарвозасин бош билан нишонга олди

92 Мустафи, Габриэлда тўп "Челси"нинг барча футбочлилари ҳимояга етиб келган

92 "Арсенал" ҳавфли вазият ноаниқ пасссс Уэлбекнинг ноаниқ паси

93 Ўйиннинг охирги дақиқалари ўтиб бормоқда

94 Мустафи зарба йўллади. Куртуа ўз жойида

94 Финал ҳуштаги чалинди. 

"Челси" чемпионликга буткул яқинлашди

"Челси" "Арсенал"ни янчиб ташлади

Манба: www.interfutbol.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz