Қайднома

Қидирув

Бауса:«Икардини терма жамоага чақиришимиз мумкин»

Бауса:«Икардини терма жамоага чақиришимиз мумкин»

  05.02.2017 08:45
  0
  635

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Эдгардо Бауса терма жамоага номзодлар билан учрашиш учун Италияга келганини маълум қилди.

"Эртага Игуаин ва Дибала билан учрашиш учун Туринга йўл оламан. Аввалроқ, Банега ва Икардини кўриш учун "Интер" машғулотига бордим. Мауро биз унинг Миландаги муваффаққиятларини кузатаётганимизни билади. У яхши ўйнаяпти ва уни Аргентина терма жамоасига чақиришимиз мумкин. Аммо нима бўлганда ҳам Игуаин ҳужумда биринчи рақамли бўлиб қолади", - дейди Бауса.

Аввалроқ, Бауса Икардининг терма жамоага чақирилишига тақиқ қўйилганини инкор қилди. Миш-мишларга кўра бу тақиқни Лионель Месси қўйган.

Икарди Аргентина терма жамоаси сафида бир марта майдонга тушган, холос. 2013 йилнинг октябрида Уругвайга қарши учрашувда (2:3) Икарди етти дақиқа ҳаракат қилган. Бу мавсум "Интер" сафида А сериянинг 22 учрашувида 15та гол урди.

Манба: championat.com



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz