Қайднома

Қидирув

«Олмалиқ» йиғинига грузиялик футболчи қўшилди

«Олмалиқ» йиғинига грузиялик футболчи қўшилди

  05.02.2017 19:56
  0
  755
«Олмалиқ» йиғинига грузиялик футболчи қўшилди

Анталияда йиғин ўтказаётган жамоамиз сафига бугун яна бир футболчи келиб қўшилди.

Ўтган мавсумда Қозоғистон чемпионатида бронза медали соҳиби бўлган Шота Григалашвилижамоа кўригига таклиф этилди. Павлодарнинг "Иртиш" жамоаси аъзоси бўлган бу футболчи Грузия фуқаросидир. Шота футболчилик фаолияти давомида 2004-2012 йилларда Грузия чемпионатида бир қатор жамоалар шарафини ҳимоя қилган. 2012 ва 2013 йилларда эса Россиянинг "Алания"ва "СКА Энергия" жамоаларида тўптепган. 2014-2016 йилларда эса Кипрнинг "Анартосис", "Омония","Неа Саламина" ва "Этникос" жамоаларида фаолият юритган. 2016 йилни Қозоғистоннинг"Иртиш" жамоасида якунлаган.

Грузиянинг U19 терма жамоасида 3, U21 терма жамоасида 12 ўйиндаиштирок этган. Шунингдек, асосий терма жамоада ҳам 2006-2013 йилларда 12 марта майдонга тушган. Шота Григалашвили1986 йил 21 июнда Тбилисида таваллуд топган. Амплуаси: марказий ярим ҳимоячи Бўйи: 174 см, вазни 74 кг

Манба: www.fc-olmaliq.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz