Қайднома

Қидирув

«Лестер – «Манчестер Юнайтед». «Тулкилар» «Қизил иблислар» билан курашишади

«Лестер – «Манчестер Юнайтед». «Тулкилар» «Қизил иблислар» билан курашишади

  05.02.2017 20:45
  0
  640
«Лестер – «Манчестер Юнайтед». «Тулкилар» «Қизил иблислар» билан курашишади

«Лестер» жорий мавсумда ўтган йилдаги чемпионликни ёддан чиқариб, аутсайдерлар қаторига қўшилди. Бироқ, жамоанинг содиқ мухлислари: «Тулкилар ҳеч қачон ортга қайтмайди» шиорини қўллаб келишмоқда. Бугун бўлиб ўтадиган учрашувда «қизил иблислар»нинг сафарда очко олиб қайтишлари мушкул бўлиши табиий. Чунки «Лестер» мухлислари 12 – рақамли либосда ўйинни интиқлик билан кузатишади. Биз эса нейтрал мухлис сифатида бўлажак учрашув ҳақида бироз сўз юритамиз.

Жамоаларга назар

Тўғри, «Лестер» ўзиниг аввалги формасида эмас, буни уларнинг мавсумдаги ўйинларидан ҳам сезиш мумкин. «Тулкилар» АПлнинг охирги 4та учрашувида ғалаба нималиги билишмайди, шунингдек, етакчи жамоаларга етарли қаршилиг кўрсата олишмаяпти. Клуб етакчи футболчиси Маҳрез, Варди тандемини йўқотиб қўйишди. «Лестер»нинг ишонувчан мухлислари хар бир ўйин олдидан кўнгилларида қандайдир тушкунлик аломати билан севимли жамоалари ўйинларини кузатиб келишмоқда.

«Манчестер Юнайтед», мавсум аввалида етакчилар қаторида эди, лекин уларнинг охирги учрашувларига ҳам ҳавас қилиб бўлмайдию. Январнинг ўрталарида «МЮ»дан «Ливерпуль» очко тортиб олгандан сўнг «қизил иблислар» очко йўқотишни бошлашди. Ҳаттоки, ўзлари ўйламаган учрашувларда ҳам омад улардан юз ўгириб келяптию. Жамоа АПЛнинг охирги учта турида фақат дуранг билан чекланишдан уёғига ўтаётгани йўқ. Жамоа бош мураббийи Моуриньога фақат ва фақат «Манчестер Юнайтед»ни етакчилар сафига қайтариш ва кейинги мавсумда Европа Чемпионлар Лигасида иштирок этиш вазифаси юклатилган. «МЮ» ҳозирда ўзидан юқоридаги жамоалар очко йўқотишларини чин дилидан истаётган жамоага айланиб қолди.

Қарама – қаршиликлар тарихи. «МЮ»да имконият катта

Клублар мавсум давомида 3 марта ўзаро майдонга тушишмоқда. Суперкубокдаги учрашувда Ибрагимовичнинг ягона голи «МЮ»ни кейинги босқичга олиб чиққанди. Биринчи давранинг илк ўйинида «қизил иблислар» «Олд Траффорд»да «Лестер» дарвозасига 4та гол уришганди. Ҳўш, бугун «МЮ» «Лестер»дан очко тортиб оладими?

Бизни Телеграмда ҳам кузатиб боринг 

Телеграмга уланиш учун мени босинг

Манба: www.interfutbol.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz