Қайднома

Қидирув

«Манчестер Юнайтед» ЕЧЛга чиқолмаса катта зарар кўради

«Манчестер Юнайтед» ЕЧЛга чиқолмаса катта зарар кўради

  06.02.2017 00:40
  0
  798
«Манчестер Юнайтед»  ЕЧЛга чиқолмаса катта зарар кўради

«Манчестер Юнайтед» жорий мавсумд ЕвропаЧемпионлар Лигасига йўлланмани қўлга кирита олмаса, молиявий томондан катта зарар кўриши мумкин.

Хабарларга кўра, «қизил иблислар» ЕЧЛ мусобақасига йўл олишмаса 85 млн фунт зарар кўришади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Гап шундаки, «МЮ»нинг Adidas компанияси билан тузган шартномасида жамоа кетма-кет ЕЧЛга икки мавсум йўл олмаса компания томонидан бериладиган 22,5 млн фунт мукофотидан маҳрум бўлади деган банд мавжуд. Бу эса клуб учун ўртача зарар.

Энг даҳшатлиси, «МЮ» ЕЧЛга чиқа олмаса телевизион трансляциялардан келиб тушадиган 60 млн фунтдан ҳам маҳрум бўлиши кутилмоқда.

Шунингдек, жамоа мавсумни АПЛнинг юқори тўртталик ўрнида якунламаса, мухлислар ўйинни кузатадиган ВИП ложалар нархи кескин арзонлаштирилади ва бу «қизил иблислар» кассасига 3 млн фунт зарар олиб киради.

Манба: www.interfutbol.uz

Бизни Телеграмда ҳам кузатиб боринг 

Телеграмга уланиш учун мени босинг



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz