Қайднома

Қидирув

Сабри Лямуши: «Ал-Жаиш» курашга тайёр»

Сабри Лямуши: «Ал-Жаиш» курашга тайёр»

  06.02.2017 15:12
  0
  692
Сабри Лямуши: «Ал-Жаиш» курашга тайёр»

“Ал-Жаиш” – “Бунёдкор” учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида қатарликлар иштирок этишди.

Унда бош мураббий Сабри Лямуши ва жамоа етакчиси Сейду Кейта ОАВ вакиллари саволларига жавоб қайтаришди.

- “Бунёдкор” жамоаси ҳақида илиқ фикрлар билдиришим мумкин. Бу жамоа Осиёнинг етакчи клубларидан бири. Улар ҳақида маълумотга эгаман. Асосан ёш футболчилардан ташкил топган. Яқинда жамоа таркиби яна ҳам ёшартирилгани ҳақида айтишди. Шунга қарамасдан улар назорат учрашувида Осиё Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби – “Чонбук Моторс”ни мағлубиятга учрата олишди. Ушбу ўйинни ёрдамчиларим кузатишди ва керакли маълумотларни тўплашди. Эртага жуда қизиқарли ўйин бўлади, деб ўйлайман. “Ал-Жаиш” курашга тайёр. Чемпионатдаги ишларимиз юришмаётан бўлса-да, Осиё Чемпионлар лигасига бу жиҳат асло таъсир ўтказмайди. Биз уйда ўйнаймиз. Ғолиб эса битта ўйин натижасига кўра аниқланади. Шундай экан, “Ал-Жаиш”да кичик устунлик бор ва бундан фойдаланишга ҳаракат қиламиз, - дейди Сабри Люмуши.

- Ҳозирги ҳолатда бизни “Бунёдкор”нинг қандай ўйин кўрсатиши эмас, аксинча ўзимизнинг қандай тўп тепишимиз қизиқтирмоқда. Чунки охирги учрашувларда ўзимиз истагандек ҳаракат қила олмаяпмиз. Балки Чемпионлар лигаси старти бошқача бўлар. Шунга умид қилган ҳолда эртанги ўйинга тайёргарлик кўряпмиз. Сардор Рашидов “Ал-Жаиш” етакчиларидан бири. Уни ўзининг собиқ жамоасига қарши қандай тўп тепиши мен учун ҳам қизиқ. Рашидов – профессионал футболчи ва у майдонда нима қилиш кераклигини яхши билади, - дейди Сейду Кейта.

«Бунёдкор» клуби матбуот хизмати

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz