Қайднома

Қидирув

«Бавария»га «ҳужум»

«Бавария»га «ҳужум»

  07.02.2017 08:56
  0
  747

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо унинг клуби «Бавария» каби асосий рақибларидан кучли ўйинчиларни сотиб олмаслиги ҳақида гапириб, Мюнхен клубини киноя қилди, чоғи.

«Англия футболида янги давр бошланди. Биз Германияда эмасмиз. У ерда «Бавария»нинг 1-ўринни эгаллаши ёздаёқ аниқ бўлади. Мюнхенликлар ҳар йили «Боруссия»дан энг яхши футболчиларни сотиб оладилар. Роберт Левандовски, кейин Марио Гётце, сўнг Матс Хуммельс... Шунинг ҳисобига ёздаёқ чемпионликни таъминлашади. Энди бир ўйланг, мен «Тоттенхэм» базасига бориб, унинг 2 нафар кучли футболчисини сотиб олишим мумкинми? Буни тасаввур қила оласизми? «Арсенал» ва «Челси» ҳақида ҳам худди шундай дейиш мумкин. Хуллас, рақобатчини бундай йўл билан енгиш вақти ўтди. Англияда агар бирор жамоадан футболчи сотиб олсангиз, демак, билингки, ўша ўйинчи клубга шунчаки, керак бўлмай қолган. Оддий айтганда, трансферлар билан рақибга зарар етказишнинг иложи йўқ. Албатта, «Реал», «Бавария», «Барселона» ва «ПСЖ» каби клублар хоҳлашса, футболчи харид қилишади, исташса, сотишади. Англияда эса омадли трансферни амалга ошириш жуда қийин»,-деди Моуриньо.

Манба: www.interfutbol.uz

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz