Қайднома

Қидирув

Улкан лойиҳа - 20 минг футбол мактаби

Улкан лойиҳа - 20 минг футбол мактаби

  07.02.2017 11:31
  0
  999

Бир йилда 20 минг футбол мактаби очиш — бунақаси фақат Хитойда бўлиши мумкин. Sport.ru маълумотига кўра, хитойликлар бу ишни футболни ривожлантириш йўлида навбатдаги қадам сифатида амалга оширадилар. Мамлакат клублари легионерларга миллион-миллион маблағ сарфлашаётган  бир пайт ҳукумат маҳаллий футболчилар савиясини оширишга бел боғлади. 2016 йил якунида мамлакат ҳудудида 13381та футбол мактаби бор эди. 69та округда эса умумтаълим мактаблари дастурига футбол дарсликлари киритилганди. Режага кўра, 2025 йилгача Хитойдаги ихтисослашган мактаблар сони 50 мингтага етиши керак. Бу қарор камида 6та давлат департаменти томонидан назорат қилинади ҳамда 360 хил машғулот дарс­ликлари ишлаб чиқилади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz