Қайднома

Қидирув

Даромад масаласида футбол вакиллари етакчи

Даромад масаласида футбол вакиллари етакчи

  08.02.2017 07:13
  0
  681

Forbes журнали энг кўп даромадга эга 100 нафар спортчи рўйхатини эълон қилди. Рейтинг спортчиларнинг 2016 йил давомида олган маоши, бонуслар ва  реклама орқали топган фойдалари асосида тузилган. Ушбу рўйхатнинг 1-поғонаси «Реал» ҳужумчиси Криштиан Роналдуга насиб этди. Португалиялик футболчи умумий ҳисобда 88 миллион доллар топган. Шундан 56 миллиони клубдан олган маоши ва мукофот пулларидир. Қолган 32 миллиони реклама шартномаларига тўғри келади. Кейинги ўринга жойлашган «Барселона» етакчиси Лионель Мессида жами даромад 81,4 миллион доллар (53,4}28)га тенг. «Кливленд» баскетбол клуби аъзоси Леброн Жеймс эса 77,2 миллион (23,2}54)ли улуш билан 3-қаторни банд этди. Рейтингнинг кучли юзлигига Неймар («Барселона», 37,5 миллион), Златан Ибрагимович («ПСЖ»|«МЮ», 37,4 миллион), Гарет Бэйл («Реал», 35,9 миллион), Уэйн Руни («МЮ», 26,1 миллион), Серхио Агуэро («Манчес-тер Сити», 24,3 миллион), Луис Суарес («Барселона», 23,8 миллион), Бастиан Швайнштайгер («МЮ», 22,4 миллион), Анхель ди Мария («ПСЖ», 22,1 миллион), Хамес Родригес («Реал», 22,1 миллион) ва Эден Азар («Челси», 22 миллион) каби футболчилар ҳам киришди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz